Халқаро шахмат федерацияси 2025 йил июль ойи учун турли ёш тоифалари, эркаклар ва аёллар ҳамда ёшлар ўртасида эълон қилган ТОП-100лик рейтингнинг ёшлар ўртасида рапид йўналишида Жавоҳир Синдоров 2688 очко билан 1-ўринни банд этди.

Катталар ўртасида жаҳоннинг энг кучли шахматчилари рейтингида ҳамон норвегиялик Магнус Карлсен етакчилик қилаётган, АҚШлик Хикару Накамура 2-ўринда бораётган вазиятда июнь ойида 4-ўринда қайд этилган америкалик Фабиано Каруана 3-ўринга, Тошкентда ўтган халқаро турнирда ғолибликка эришган ҳиндистонлик Праггнанандхаа 4-ўринга кўтарилиб олди.  

Ўзбекистонлик шахматчилардан Нодирбек Абдусатторов 2771 балл билан ўтган ойдаги поғонасидан битта пастлаб 7-қаторда қайд этилди. Маҳоратли шахматчиларимиздан Жавоҳир Синдоров 2722 балл билан ўтган ойдаги 29-қатордан 25-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлди. Рустам Қосимжонов 2675 балл билан 48, Нодирбек Ёқуббоев 2663 балл билан 59, Шамсиддин Воҳидов 2650 балл билан 76-қаторда кўриниш берди.  

Ўтган июнь ойида аёллар рейтингида хитойлик 5 нафар шахматчи етакчилик қилган бўлса, июль ойида уларнинг 3 нафари пешқадамликни сақлаб қолди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Гулруҳбегим Тоҳиржонова 2378 балл билан ТОП-100лик рўйхатнинг 61-қаторидан жой олди. Айтиш лозимки, Тоҳиржонова ўтган ойдаги ўрнини 7 поғонага яхшилашга эришди.  

Рапид йўналишида дунёнинг етакчи ёш шахматчиси номини олган Жавоҳир Синдоров ёшлар ўртасида ТОП-100ликда ўтган ойдаги 3-ўрнини сақлаб қолди. Муҳиддин Мадаминов 2553 балл билан икки қатор юқорилаган ҳолда 28-поғонани эгаллади. Муҳаммадзоҳид Суяров (2473) ва Ҳумоюн Бекмуродов(2470) 74-75-ўринлардан жой эгаллади.  

Шахматчи ёш қизлар рейтингида мамлакатимиз вакилларидан Афруза Ҳамдамова (2326) ўтган ойдаги ўрнини сақлаб қолган бўлса(16-қатор), Умида Омонова(2211) тўрт поғона пастлаб, 64-қаторни Гулдона Каримова (2182) бир поғона юқорилаган ҳолда 85-ўринда кўриниш берди.  

Миллий терма жамоалар рейтингида июнь ойи якунларига кўра, Ўзбекистон эркаклар жамоаси 16-ўринда, аёллар 31, аралаш жамоавийда 20-поғонадан ўрин эгаллади.  

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик шахматчиларнинг ФИДЕ рейтингидаги ўрни қандай?