Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 30 га яқин давлатнинг 250 нафар боксчиси иштирокида “World Boxing” кубоги баҳслари давом этмоқда.
Кеча халқаро мусобақанинг биринчи кунги жангларида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Сабина Бобоқулова -51 килограмм вазнда англиялик Келсей Оаклейни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди. "Париж-2024" Олимпиадаси иштирокчиси Ситора Турдибекова -60 кило оғирликда туркиялик Гизем Озерга 1:4 кўринишида имкониятни бой бериб қўйди.

Бугун, 1 июль кунги жангларда терма жамоамизнинг 3 нафар аъзоси рингга кўтарилади.
-54 килограммда Феруза Казакова қозоғистонлик Анел Сакиш билан, -57 килограммда Хуморабону Мамажонова Хитой тайпейлик Ши-Йи Ву билан, -75 килограммда Азиза Зокирова польшалик Оливия Тоборек билан куч синашади.
“World Boxing” кубоги мусобақалари 6 июлга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА