Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 14-тури доирасидаги сўнгги баҳсда ОКМК ва "Сурхон" клуби ди.

Учрашувнинг 58-дақиқада Асилбек Жумаев гол уриб, “Сурхон” жамоасини олдинга олиб чиқди. ОКМК вазиятни ўнглашга ҳарчанд уринмасин мазкур ҳисоб ўзгармади ва меҳмонлар 0:1 ҳисобида зафар қучди.  

Шу тариқа, ўз якунига етган Суперлиганинг мазкур туридан сўнг “Насаф” 32 очко билан жадвалда етакчи бўлиб қолди. Ушбу жамоани 28 очко жамғарган “Динамо” таъқиб этмоқда. “Навбаҳор” эса 26 очко тўплаб учинчи поғонага кўтарилиб олди.

“Бунёдкор”, “Нефтчи” ва ОКМК ҳисобида бир хил - 24 тадан очко бўлиб, бу жамоалар 4-6 ўринларга жойлашди. Улар ортидан эса “Пахтакор” 23 очко билан 7-поғонада бормоқда. Суперлиганинг 8-9 ўринларида “Андижон” ва “Сурхон” жамоалари қайд этилган бўлса, “Машъал” 15 очко жамғариб, кучли ўнликни якунлаб бермоқда.

Шунингдек, “Хоразм” ва “Қизилқум” 14 очкога эга бўлган ҳолда 11-12 поғонага жойлашди. “Сўғдиёна” 13 очко билан 13-поғонада қолди. “Қўқон-1912” ҳамда “Бухоро” 12, “Шўртан” 9 очко тўплаб 14-16 ўринларни банд этмоқда.

Дарвоқе, ушбу жамоалар орасида “Динамо” ва “Нефтчи” қолган клубларга нисбатан биттадан ўйин кам ўтказган ва ушбу учрашув ўтказилгандан сўнг, жадвалдаги жойлашув ўзгариши мумкин.

Ўтган 14 та тур мобайнида жами 10 та гол урган “Пахтакор” клуби аъзоси Игор Сергеев тўпурарлар рўйхатида яққол карвонбошилик қилмоқда. Унинг ортидан Ҳусайн Норчаев (“Насаф”) 8 гол билан бормоқда. Люпчо Дориев (“Сўғдиёна”) ва Аббос Ғуломов (“Навбаҳор”) эса 7 та гол урган ҳолда кейинги поғонада қайд этилган.

Суперлиганинг 15-тур учрашувлари 3-7 июль кунлари бўлиб ўтади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлига: ОКМК мағлуб бўлди