2025 йил 1 июль куни Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми ўз ишини бошлади.
“Янги имкониятлар сари: мулоқотдан биргаликдаги ҳаракатларга” мавзусидаги форум ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси аъзолари ҳамда икки мамлакатнинг ёшлар парламентлари вакиллари иштирок этмоқда.
[gallery-24120]
Мазкур форум парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, қонун ижодкорлиги ва парламент назорати соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек, олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга хизмат қилади.
Н.Абдураимова,
ЎзА