Хитойнинг етакчи газеталаридан бири — “China Daily” NBUнинг мамлакат ривожланишидаги ҳиссаси ва халқаро ҳамкорликлари ҳақида мақола чоп этди.

        Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки нафақат мамлакатда, балки дунёда ҳам катта диққатни жалб қилмоқда.

        Яқинда Хитойнинг энг йирик ва нуфузли газеталаридан бири — China Daily NBUнинг Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги роли ва Тошкент ҳамда Пекин ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашдаги муҳим иштирокига бағишланган мақола эълон қилди.

        Нуфузли халқаро нашр Миллий банкининг ишончли ва стратегик йўналтирилган молиявий муассаса сифатида нуфузининг ошиб бораётганини эътироф этади. Мақолада банк фаолиятининг асосий йўналишлари батафсил ёритилган, шунингдек, унинг халқаро инвестиция лойиҳаларида, жумладан “Бир макон — бир йўл” ташаббуси доирасидаги катта геоиқтисодий стратегияда фаол иштирок этиши таъкидланган. Бу стратегия Осиё, Европа ва Африка давлатлари ўртасида инфратузилма ва савдо йўлларини ривожлантиришга қаратилган.

        Бундан ташқари, “China Daily” нашри экспортга йўналтирилган корхоналарни қўллаб-қувватлашга, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда йирик инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришга бағишланган банк дастурларининг самарадорлигига эътибор қаратган. Халқаро молиявий нотинчлик шароитида ҳам Миллий банкнинг барқарорлиги, мустаҳкамлиги, иқтисодий муҳит ўзгаришларига тез ва самарали мослашиш қобилияти алоҳида қайд этилган.

        Мақолада Миллий банк нафақат молиявий ташкилот сифатида, балки Ўзбекистоннинг очиқлик, модернизация ва халқаро интеграцияга йўналган янги иқтисодий курсининг муҳим рамзи сифатида кўрсатади. “China Daily” Ўзбек ва Хитой компаниялари ўртасида банк кўмагида амалга оширилаётган муваффақиятли ҳамкорлик мисолларига ишора қилиб, ана шундай тажрибалар давлатлараро алоқаларни мустаҳкамлаш учун барқарор платформа яратаётганини таъкидлайди.

 Мақоланинг оригинал нусхаси билан танишиш мумкин: [China Daily Ўзбекистон Миллий банки ҳақида]

        Бундай нуфузли халқаро нашрдаги мақола Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг муваффақиятли фаолиятини тан олиниши билан бирга, хорижий инвесторлар ва ҳамкорлар учун муҳим сигнал ҳисобланади: Ўзбекистон—барқарор, ишончли ва истиқболли мамлакат сифатида узоқ муддатли ҳамкор бўла оладиган давлатдир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой матбуоти Ўзбекистон Миллий банки ҳақида