Таржима – улкан ва улуғ ижод. Таржима қилиш катта салоҳият, чексиз меҳнатни талаб этади. Таржимон икки тилни – ўз она тили ва таржима қилинаётган асар тилини мукаммал билиши, ҳар бир сўзни ҳис этиши, ўша мамлакат ва халқи тарихи, ҳаёти, маданияти ва адабиётини чуқур англаши лозим. Таржима шу қадар теран дунё – уммонки, унинг чеки йўқ, туби йўқ. Муҳими, таржимада аслиятни бузиш, унга ундаги йўқ маъно-моҳиятни аралаштириш, қўшиш ёки олиб ташлаш мумкин эмас. Шундай экан, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Озод Шарафиддинов номидаги (таржимонлар учун) мукофот соҳибаси, шоира ва таржимон Ойгул Суюндиқова таъкидлаганидек, таржима – ҳеч қанақасига ҳунар ёки  моддийлик яратадиган восита эмас. У ижодкорлик, санъат ва истеъдоддир.

Ойгул Суюндиқова билан суҳбатимиз таржима санъати, соҳанинг ютуқлари ва юз бераётган тенденциялар ҳақида бўлди.

– Аввал шеър ёзишни бошлаганмисиз ёки таржима қилишни?

 Ўқувчилик пайтларимдан шеърлар машқ қила бошлаганман. Илк шеърим онамга бағишланган ва туманимиз газетасида чоп этилган. А.Блок, Марина Цветаева, Анна Ахматова каби ижодкорларнинг китоблари, дунёси билан институт кутубхонасида илк бора танишдим, ўқидим ва таржима қилиш иштиёқи ўз-ўзидан келди. Илк таржимам Александр Блокдан эди. Таржималарим аста-секинлик билан республикамиз матбуотида чоп этила бошлади. Шеъриятдан бошланган таржималарим кейинчалик насрга ҳам кўчди. Ҳикоялар, қиссалар, адабий мақолалар, эсселарни таржима қила бошладим.  Булар менда таржимачиликдаги ҳавас бўлиб қолмади, аксинча, ижод деб аталмиш улкан муқим эътиқодга, қисматга айланди.  

– Таржима жараёнида ўзингизга хос усул ва одатларингиз борми?

– Таржима мен учун мутолаадан бошланади. Рус тилида кўп ўқийман – вақтли матбуот, асосан  Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг аъзоси сифатида Россия матбуоти, у ерда нашр этилаётган янги шеърий ва насрий асарлар, айниқса, “Иностранная литература” журнали саҳифаларида рус тилига таржима қилинаётган чет эл адабиёти билан қизиқаман. Мунтазам ўқиб, танишиб бораман. Шу мутолаа менга янгидан-янги таржима асарларини юзага келишига ҳам туртки бўлади. Мутолаа жараёнида кўп ҳолларда менга ёққан шеърлар ёки ҳикоялар  хаёлимда ўз-ўзидан  ўзбек тилида жаранглай бошлайди. Уларни имкони борича ўша пайтлардаёқ (хусусан, шеърлар) қоғозга  туширишга ҳаракат қиламан. Одатда, таржима қилаётган пайтимдаги сезгиларим, ҳис-туйғуларим мени алдамайди. Бунга матбуот ва китобларимга киритилиб, ўқувчилар қўлига етиб борганида янада амин бўламан. Таржиманинг ўзига хослиги шундаки, у икки карра ижод демакдир. Шеърингизни бир нафасда, ёки ойлаб, ташлаб қўйиб, йиллаб ҳам ёзасиз. Ўзингиз билан ўзингиз борсиз унда. Таржимада эса таржима қилинаётган асар ( шеърий ва насрий)ларнинг  муаллифи бошидан ва юрагидан ўтказган, яшаган, кечган ҳис-туйғулар, фикрлар сизнинг ҳам бошингиз ва юрагингиздан ўтиши керак. Яъни, сиз ўша шоирга айланишингиз керак. Шундагина бу асар икки тил адабиётининг бойлигига айланади.

– Аслиятга қанчалик содиқ қолиш керак, деб ўйлайсиз?

– Бутунича содиқ қолиш лозим! Аслиятни ўзгартириб ёки қисқартириб, унга нималарнидир қўшиб ҳам бўлмайди. У тоза ҳолатда ўқувчига етиб бориши керак. Бунда таржимон таржима қилинаётган асарнинг аслиятини сақлаган ҳолда, ўз она тилининг бойликларидан бор имкониятини ишга солиб, қаттиқ тер тўкиши, илҳом билан нафас олиши, иккинчи тил муаллифи ва асарига ҳурмат ва эҳтиром билан қараши жоиз. Ўқиган ва ўқиётган китобларимнинг ҳаммасини ҳам таржима қилишим керак, деб билмайман. Яъни,  танлаб ўқишни мактаб ва оила муҳитида ўрганган бўлсам, саралаб таржима қилишни институтдаги устозларимдан ўргандим. 

Таржимада туйғуни сақлаб қолиш учун қандай ёндашув керак?

  Таржимада  ҳис-туйғуни яхлит сақлаб қолиш – ўта муҳим. Бунда яна маҳорат ва маҳорат, чексиз илҳом ва ижодга муҳаббатга таянамиз. Таржимон ҳам таржима қилинаётган асар муаллифи ҳис этган, туғилган ва яшаётган оламда яшайди. Яъни, битта шеърни таржима қилиш учун шоир бир вақтнинг ўзида ҳам ўзи, ҳам таржима қилинаётган шоир бўлиб яшайди. Бунда сўз билан ишлаш – заргарлик қобилияти биринчи ўринга чиқади. Таржимон шоир ҳар бир сўзни севиб, ардоқлаб, ярақлатиб, яйратибгина ўзининг бетакрор истеъдодини юзага чиқара олади. 

– Нима сабабдан баъзи таржималар аслиятнинг руҳини йўқотади?

  Бу ҳолатда таржимон ўша асарнинг руҳига киролмаган бўлади. Баъзи ҳолларда таржима қилинаётган асар тилини ва ҳатто ўз она тилини  мукаммал тўлиқ билмаслик ҳам шу ҳолатга олиб келади. Тўсиқлар пайдо бўлади, тушунмовчилик, чалғиш туғилади. Булар асарнинг мукаммал таржима асарига айланишига салбий таъсир этади. Бунда қайтадан чуқур ва жиддий мутолаага қайтиш лозим. Мана шу мутолаа барча тўсиқ ва қийинчиликларни бартараф этибгина қолмай, таржимон руҳига руҳ, илҳомига илҳом, қаламига тиниқлик олиб киради.

– Таржимон асарни ўз талқинида “қайта яратиши” мумкинми?

– Таржимон қўлига тушган янги асар,  дейлик, бизнинг тилда жаранглай бошласа, бу асарнинг “қайта яратилиши” яна бориб таржима қилинаётган асарнинг юки, залвори ва айни пайтда, таржимоннинг салоҳияти ва маҳоратига бориб тақалади. Бунда умри таржимон умридан ҳам узун асарлар билан бир қаторда хазондай учиб бораётган қўштирноқ ичидаги китобларга ҳам кўзимиз тушади. Улар асл бадиий таржима асари эмас, балки сўзма-сўз таржиманинг ҳам ғализ кўринишларидир. Таржима шунинг учун ҳам  нозиктаъбдир. У гулдай хушбўйликни, дарёдай тиниқликни, осмондай кенгликни, вақт каби муаззамлик ва тупроқдай азимликни хуш кўради, истайди. Шунинг учун таржимонликни икки карра заҳматли ижоддир, таржимонни эса бетакрор ижодкордир, сўз санъаткоридир  дея такрор – такрор таърифлашдан чарчамаймиз. Унга бу баҳоларни китобхон берсагина, адабий муҳит ва доира тан олсагина, қабул қилсагина, бебаҳо адабиёт дурдонасига айланади.

– Бугунги кунда таржима соҳасида  ечим талаб қилаётган камчиликлар нима?

Бу савол ҳамиша ҳар бир даврда, замонда кўндаланг ташланган. Энг асосий ва муҳим масала – она тилимизда яратилган ва яратилаётган дурдона асарларнинг бошқа тилларга тўғридан-тўғри бевосита дунё тилларига таржима қилинишидир. Яъни, бизнинг асарларимиз бошқа тиллардан яна бошқа тилларга ўгирилганда ўз жозибасини, ҳатто маъно ва мазмунини, моҳиятини ҳам йўқотиши мумкин. Камчиликларни санашдан кўра ибрат даражасидаги асарларни яратишни, сўзга содиқликни афзал биламан. Бу камчиликларнинг таҳлилини эҳтимол, адабиётшунос олимларимизга қолдириб, ютуқ ва камчиликлар доимо бир жойда юришларини – худди оқ ва қора рангдай, тун ва кундай яна бир таъкидлаб ўтиш  жоиздир. Бу ўринда камчиликларни тузатишнинг, ўз устида ишлашнинг энг мақбул йўли китобхонлик ва  устозлар сабоқлари, яъни улар таржима қилган асарларни синчковлик ва жиддий тарзда ўқиб ўрганиш, орзуларнинг катта мақсадларга айланиши, чўққиларни забт этишдан чекинмасликда, деб ҳисоблайман. Бу ердаги ягона устоз – китоблар.

– Ёш таржимонлар нимани билишлари ва нимадан эҳтиёт бўлишлари зарур?

– Ёш таржимонларнинг, энг аввало, юраги – олов, қалами – ёрқин бўлиши лозим. Қўлларидан тушмаган китобларга ҳавас қилишлари, ҳайратланишлари уларни узоқ йўлларга олиб боради. Токи  юракларида мен ҳам шундай бебаҳо таржима асарларини яратай, деган орзу билан нафас олишсин! Дангасаликдан, олди-қочди сўзлардан қочинг, ўзлигингиздан кечманг.  Китоб ўқимасам ҳам, устозлардан ўрганмасам ҳам тилни биламан-ку, деган ҳавойи ўйлардан йироқ бўлинг. Учқур асримиздаги тезкор замонавий воситалардан хабардор бўлган ҳолда ҳамиша халқ ҳаёти билан бирга бўлинг, ичига кириб боринг, одамларнинг юз-кўзларига қаранг – нималарни кўраяпсиз?  Юрагини тингланг – нималарни эшитаяпсиз? Шундагина шу Ватанга, халққа, адабиётга ва сўзга лойиқ ижодкор  бўлиб етишасиз. 

– Таржима соҳасида устозлик анъанаси қай даражада сақланган, деб ўйлайсиз?

  Таржима санъати бизда қадим-қадимдан яшаб келаётган беназир ижод, бойлик ва меросдир. Шуни инобатга олиб, давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан яқинда таржимонлар учун Огаҳий номидаги мукофотнинг таъсис этилиши бежиз эмас. Бу – муносиб асарлар яратиш, бойлигимизга бойлик қўшиш, асрлар давомида яшаб келаётган таржима санъатини кўз қорачиғидай сақлаб, ардоқлаб, авлодларга етказишдир. Бу борада устозлар йўли ва тажрибаси муҳим ўрин тутади. Ўзбек классик таржима оламини кўрсак, унда улуғ шоирларимизнинг энг ибратли асарларини кўрамиз. Уларни синчиклаб ўрганиш ҳам устозлардан сабоқ олишдир. Бугунги кундаги улкан дарға таржимон устозларимизни бир-бир санаб ўтишга вақт ҳам, сўзлар ҳам етмайди. Имкони борича уларнинг сўзларини тинглаб, маърузаларидан  баҳраманд бўлиб, шу куннинг таржима ижодий оламини кўриш лозим. Шу ўринда  адабий матбуот нашрларимиз, хусусан, “Жаҳон адабиёти” ва “ Шарқ юлдузи”, ёшларимизнинг севимли “Ёшлик” журналларининг ҳар бирини  ўзига хос, таржима соҳасида ҳам устозлик қила оладиган адабий қон томирларимиз, дейиш умкмин. Бу нашрларда бериб борилаётган таржима асарлар ҳар бир китобхон ва ижодкорга жуда кўп инъомлар тақдим этади. Бу таржима мактабининг сабоқларидан  айниқса, ёшларимиз ҳамиша ўзларига муносиб хулосалар чиқарсалар, натижалар аъло бўлиши аниқ. 

– Таржиманинг ижодингиздаги ўрни ва таъсири ҳақида ҳам гапириб берсангиз.

– Ижод – мен учун кундалик ижодий эҳтиёж. Бу эҳтиёж менинг руҳим, ҳаётим ва ҳис-туйғуларим, орзуларимни етакловчи, туғдирувчи ва  фақат ўзимга хос оламимдир. Бунда таржима ҳамиша қудрат бахш этади, илҳомлантиради, юрагимни тўлқинлантиради. Яъни, таржима – ижодимнинг бир бўлаги эмас, ўзидир – худди шеърларим каби, кечинмаларимдек. Шеърларим, эсселарим ва таржималарим бир-бирисиз яшай олмайдиган,  бир-бирини тўлдирадиган дунёлардир. Мен бу оламда дунё адабиёти билан бирга нафас оламан, уни кўраман, у билан дўст каби суҳбатлашаман. Шунинг ўзи мени бахтиёр этади, яшаётганимни ҳис этаман. Яна яшагим келади, кўп ёзгим, тинмай ўқигим, янги китоблар билан ажралмас дўст бўлгим келади. Менимча, шунинг ўзи – ижод. Ижодкорни ҳам, китобхонни мана шу  бахт туйғуси тарк этмасин! 

ЎзА мухбири Нигора Раҳмонова суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таржима – санъатми, илмми, ё ҳунар?