Ҳозиргача олимлар ҳаттоки 5000 йил аввалги ўтмишдан бизгача етиб келган кўплаб ёзма манбаларни ўқиш ва таржима қилишнинг уддасидан чиқишган. Ҳатто Яқин Шарқдаги сопол, девор ва ёғочларга қолдирилган миххат ёзувлари, Миср иероглифлари, Лотин Америкасидаги Майя тамаддуни ва Ацтек вакилларидан қолган ёзувлар ҳам ўқилиб, таржима қилинган.

Бироқ нисбатан яқин ўтмишимиздаги бир китоб борки, уни 100 йилдан бери ҳеч қайси буюк дешифратор, мантшунос, манбашунос ёки бошқа мутахассилар ўқий олишмаган. Ҳатто бу китобнинг нима мақсадда ёзилгани ва унда нималар ёзилгани ҳам номаълум қолмоқда.

Бугун, ҳатто сунъий интеллект ҳам ўқий олмаган қўлёзма ҳақида гаплашамиз.

1912 йил. Италия. Катта кутубхонада, қолиплар ичида чанг босган бир қўлёзма топилди. Китоб савдогари Вильфред Войнич уни қўлига олди ва ҳайратда қолди: Ушбу қадимий қўлёзма саҳифаларида ғалати шаклдаги идишлар ичида ўтирган одамлар, табиатда учрамайдиган гул ва ўсимликлар, яланғоч баданларнинг ғалати тасвирлари, яшил суюқликда чўмилаётган аёллар тасвирланган. Қалам билан ёзилган ҳарфлар бироз таниш кўринади, лекин айни пайтда улар бошқа ҳеч қайси алифбо ҳамда ёзув турларига ўхшамайди. Бу қўлёзмани бир қарашда ўқийдиган, англайдиган, изоҳлайдиган ҳеч ким йўқ эди — ва ҳалигача ҳам йўқ.

Бу — Войнич қўлёзмаси, инсоният тарихи ва илмий жамоатчилик учун энг сирли ёдгорликлардан бири. Бу китобнинг номи ва муаллифи номаълум. Эҳтимол, бу икки маълумот китобнинг форзацида ёзилгандир, лекин уларни ҳозиргача ҳеч ким ўқий олмаган. Уни топган олим шарафига шартли равишда “Войнич қўлёзмаси” деб аталадиган ушбу қўлёзма китоб 500 йил аввал ёзилган бўлиб, 240 саҳифали пергаментдан иборат. Кўпчилик бу китоб шифрланган деб ўйлайди. Унга кўра, бу маълумотлар махфий илмий билимлар, шифобахш гиёҳлар ва космологик маълумотларни ўз ичига олади.  

Аммо қандай тилда ёзилган?  

Умуман тилми?  

Ёки муаллиф уни атайлаб ўйлаб топганми?

Орадан юз йилдан ортиқ вақт ўтди. Инсон мияси, криптография, сунъий интеллект — барчаси устида ишлади. 2019 йили СИ баъзи сўзларни испан тили билан боғлашга ҳаракат қилди. Лекин натижа йўқ.  

Яна бошидан.

Қўлёзмадаги гўё ўсимликлар — табиатда йўқ. Расмлардаги аёллар ваннадаги суюқликда сузади, баданида тушунарсиз чизиқлар.  

Чизмалар — астрономиями?  

Алхимиями?  

Руҳий дунё тасвирими?

Бу шунчаки ёлғончилик эмасми?  

Балки Войничнинг ўзи мана шундай қўлёзма яратиб, бутун дунёни алдаганми?  

Лекин нега бунчалик мураккаб ва чуқур структурада?  

Нега қайсидир бетларда беш сўздан бири такрорланади, лекин маъноси йўқ?  

Бу тилми, шифрми ёки бутунлай бошқа оламдан келган хабарми?

Войнич қўлёзмаси бугунги кунда Йэл университетидаги махсус кутубхонада сақланади. Унга ҳар йили юзлаб олимлар ва қизиқувчилар ташриф буюради. Ҳар бир киши бир савол билан чиқади: “Бу нимани англатади?”

Жавоб эса ҳали ҳам йўқ.

<iframe width="540" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/v1pcf9bSRGU" title="Inson aqli va hatto sun’iy intellekt ham o‘qiy olmagan: 100 yillik qo‘lyozma haqida nimalar ma’lum?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ирода Жўраева, Искандар Исматов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон ақли ва ҳатто сунъий интеллект ҳам ўқий олмаган: 100 йиллик қўлёзма ҳақида нималар маълум?