Хабарингиз бор, 2026 йилининг 1-21 март кунлари футбол бўйича аёллар ўртасида “AFC Womenʼs Asian Cup Australia-2026” мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур Осиё кубоги иштирокчиларини аниқлаш мақсадида саралаш баҳслари ўтказилмоқда. Биз учун аҳамиятлиси, ушбу саралашнинг “F” гуруҳи учрашувларидир. Унда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Непал, Лаос, Шри-Ланка термалари билан рақобатлашмоқда.  

[gallery-24093]

Пойтахтимизда ўтаётган ушбу гуруҳ босқичининг дастлабки турида Ўзбекистон терма жамоаси Шри-Ланка термасини 10:0 ҳисобида таслим қилди. Непал ва Лаос жамоалари баҳси эса 9:0 ҳисобида якунланди. Энди 2 июль куни бўлиб ўтадиган, иккинчи тур баҳсларида Ўзбекистон – Лаос, Непал - Шри-Ланка терма жамоалари баҳс олиб боради.  

Эслатиб ўтамиз, саралаш беллашувлари 5 июль кунига қадар давом этади.

Жавоҳир Тошхўжаев,  

Алмурод Мамадаминов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси илк рақибига 10 та гол урди