Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 14-тури доирасидаги сўнгги баҳс – ОКМК – “Сурхон” учрашуви ўтказилади. Баҳс ОКМК спорт мажмуасида соат 20:00 да бошланади.

Куни кеча Суперлиганинг 14-тури доирасидаги "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" беллашуви 3:2 ҳисобида якунланди. Натижада, пойтахт клуби 24 очко билан 4-ўринга кўтарилди. “Сўғдиёна” 13 очко билан 13-поғонада қолди.  

Шунингдек, "Бухоро" ҳамда "Шўртан" ўртасидаги ўйиннинг 30-дақиқасида Дониёр Нарзуллаев гол уриб, “Шўртан”ни олдинга олиб чиқди. Орадан ўн дақиқа ўтиб эса Асилбек Қаюмов ҳисобни тенглаштирди. “Бухоро” иккинчи бўлимда бор эътиборини ҳужумга қаратди. Бунинг самарасида Фране Чиряк 49, Иззатилло Пўлатов 86-дақиқада гол уриб, мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.  

Қайд этилган ушбу натижадан сўнг, “Бухоро” очколарини 12 тага етказган ҳолда 14-ўриндан жой олди. “Шўртан” эса 9 очко билан жадвалнинг қуйи поғонасида қолди. 

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК жамоасини жиддий синов кутмоқда