Ўзбекистон спорт тарихида илк бор академик эшкак эшувчимиз жаҳон кубогида совриндор бўлди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Швейцариянинг Люцерн шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича якунланган жаҳон кубоги мусобақаларида мамлакатимиз вакили Ўзбекистон спорт тарихида илк бор совриндорлар қаторидан жой эгаллади.

Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари билан кечган муросасиз баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳзод Нурматов 3-ўринни эгаллади.
Т.Рўзиев,
ЎзА