Ватанимиз тарихидаги 30 июнь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни. Бу сана мамлакатимиз ёшларининг жамият тараққиётидаги муҳим ўрнини эътироф этиш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим байрамдир. Мазкур кунни белшилаш тўғрисидаги қонун 2017 йил 25 августда қабул қилинган.

790 йил (бундан 1235 йил олдин) – археологик қазишмаларнинг гувоҳлик беришича, қадимги карвон йўли устида қад кўтарган Бойкент (Пойкент) шаҳрида қадимий дорихона фаолият бошлаган. Бухоронинг Жондор ва Қоракўл туманлари туташган ҳудудда жойлашган мазкур дорихонаги қазиш ишлари жараёнида қадимшунослар томонидан топилган чинни парчасида унинг қурилган санаси араб ёзувида 790 йил 30 июнь шанба куни эканлиги қайд этилган. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бойкентлик ҳунармандлар тиббий мақсадларда фойдаланиш учун шишадан ўзига хос пробиркалар, дори сақлаш учун идишлар ҳам ясаганлар.

Тарихчи олим Ўктам Мавлоновнинг қайд этишича, Марказий Осиёдаги йирик шаҳарларда қадимги даврлардан бошлаб аҳолига ҳамда йўлда бетоб бўлиб қолган йўловчиларга, савдогарларга тиббий ёрдам кўрсатиладиган махсус шифохоналар бўлган. Милоддан аввалги биринчи асрдаёқ Бухорода шифохоналар фаолият олиб боргани, Марв, Урганч, Бухоро каби йирик шаҳарлардаги ўрта асрлардаги шифохоналар ҳақидаги маълумотлар, қадимги Бойкентда дорихона мавжуд бўлганидан далолат берувчи топилмалар шаҳарлар асосий тиббий марказлар бўлганидан далолат беради.

1941 йил (бундан 84 йил олдин) – Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаев таваллуд топди (вафоти 2015 йил). У қирқдан ортиқ фильмда суратга тушган. Ўлмас Алихўжаев “Улуғбек юлдузи” фильмидаги Али Қушчи, “Ўтган кунлар”даги Отабек каби ролларида кучли драматизм, психологик теранликка эришган.

1945 йил (бундан 80 йил олдин) – ҳайкалтарош, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги Илҳом Жабборов таваллуд топди. Тошкент, Самарканд ва Шаҳрисабздаги Амир Темур ҳайкаллари, Фарғонадаги Фарғоний, Тошкентдаги “Она”, Урганчдаги Жалолиддин Мангуберди ҳайкаллари унинг маҳобатли асарларидан. Илҳом Жабборов 2001 йилда “Меҳнат Шуҳрати” ордени билан мукофотланган.

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Жазоир билан дипломатия муносабатларини ўрнатди.

2003 йил (бундан 22 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Польша Республикаси Президенти Александр Квасьневскийни «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унга асосан Ўзбекистон Республикаси билан Польша Республикаси ўртасида сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришдаги улкан хизматлари, поляк ва ўзбек халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун Польша Республикаси Президенти Александр Квасьневский “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Делегатлар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этиш таклифини маъқуллади. 30 июнь Ўзбекистонда “Ёшлар куни” деб эълон қилинди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Чой етиштиришни ташкил этиш ва аҳолини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сифатли чой ҳамда чой маҳсулоти билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026 йил Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”, “Нодавлат спорт-таълим муассасаларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йўллар ва йўл инфратузилмасининг яхши ҳолатда сақланишини таъминлаш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича амалдаги механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бойкентдан топилган қадимий дорихона ҳақида биласизми?