Альянс аъзолари мудофаа харажатини оширишга қарор қилгандан кейин НАТО “ҳақиқий ҳарбий куч”га айланади, деди Давлат департаменти матбуот котиби ўринбосари Томми Пигот.

У Гаагадаги саммит тарихийлигини таъкидлаб, мамлакатлар зиммасига олган харажатни кўпайтириш мажбурияти “НАТО фаолиятида бурилиш нуқтаси сифатида энди ҳар қандай замонавий таҳдиднинг олдини олиш, ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш учун зарур куч, қобилият, чидам ва тайёрлик таъминлаши"ни эслатди.

Ўтган ҳафта Гаагада Дональд Трамп АҚШ Президенти этиб сайлангандан кейин илк бор НАТО саммити бўлиб ўтди. Америка етакчиси Альянс мудофаасига қўшаётган ҳиссаси камлиги учун  кўҳна қитъани бир неча бор танқид қилган ва барча аъзо давлатларга мудофаа бюджетини ЯИМнинг 5 фоизигача ошириш талабини қўйган.

Саммит якунида аъзо давлатлар 2035 йилга бориб ҳар йили ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизини мудофаа учун ажратиш бўйича шартли мажбурият олди. Бу миқдор Испаниянинг қаршилигига қарамай, якуний баёнотга киритилди. Саммит олдидан ҳам ушбу мамлакат Бош вазири Педро Санчес НАТО Бош котиби Марк Рюттега йўллаган расмий мактубида Мадрид мудофаа харажатини белгиланган қийматга етказишни қўллаб-қувватламаслиги, аксинча 2032 йил ҳақида гапириб, янада мослашувчан формула яратишни таклиф қилган.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
НАТО харажатни ошириб ҳақиқий кучга айланадими?