Ҳар бир касб жамиятда ўзига хос аҳамиятга эга. Аммо бор оламни сўз орқали ифода этадиган, қалбларга таъсир ўтказиб, жамиятни тинчлик, тараққиёт ва адолат сари бошлайдиган касблар орасида журналистиканинг алоҳида ўрни бор. 27 июнь — айнан ана шу олийжаноб фаолият эгаларининг байрам куни сифатида белгиланган. Бу сана мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сирдарё вилоятида ҳам юксак кайфият, самимий муҳит ва илиқ муносабат билан нишонланди.

Гулистон шаҳрида жойлашган “Фаровон” тантаналар мажмуасида ўтказилган анъанавий байрам тадбирида оммавий ахборот воситалари ходимлари — журналистлар, блогерлар, матбуот котиблари, нашриёт ва матбаа ходимлари, шунингдек, фахрий ижодкорлар фаол иштирок этди. Улар орасида қалами ўткир, таҳлили чуқур, танқидий ва конструктив ёндашуви билан жамиятда муайян ўрин эгаллаган, ҳаётни севги ва бағрикенглик билан ёритувчи қалб эгалари бор эди.

[gallery-24111]

Тадбирни Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов очиб берди. У ўз нутқида журналистларнинг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти, сўз эркинлиги, очиқлик ва таҳлилчи журналистиканинг ролини алоҳида таъкидлади:

– Журналистлар қайсидир маънода халқни давлат билан, давлатни эса халқ билан боғловчи кўприк вазифасини ўтайди. Улар халқнинг дарду-ташвишларини, муаммоларини масъул идораларга етказиш, жамоатчилик фикрини шакллантириш ва ижтимоий адолатни таъминлашда муҳим ўрин тутади. Аммо бугунги кунда фуқаролар билан давлат идоралари ўртасидаги алоқа қандай даражада экан  деган савол ҳали ҳам долзарб. Жамиятда маълум узилишлар, коммуникатив бўшлиқлар мавжуд. Мен бугунги байрам муносабати билан оммавий ахборот воситалари ходимларига шахсан очиқлигимни билдирмоқчиман.  Ахборотни тезкор ва холис етказиш билан бир қаторда, таҳлилга асосланган, жамият тараққиётига туртки берадиган чуқур мазмунли материаллар тайёрлаш — замонавий журналистиканинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Тадбир давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳолига етказиш, жамоатчилик фикрини шакллантириш, ташаббускорлиги ва фидойилиги билан ажралиб турган бир гуруҳ ижодкорлар Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу — уларнинг соҳага қўшган ҳиссаси, меҳнатсеварлиги ва виждонан хизматини эътироф этиш намунаси бўлди.

Президентимизнинг “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини мукофотлаш тўғрисида” ги Фармони билан “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталарининг Сирдарё вилоятидаги мухбири, шоира Баҳор Холбекова II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланди. Шунингдек, “Янги Сирдарё” газетаси бош муҳаррири Баҳромжон Боймуродов “Олтин қалам” XIX Миллий мукофоти доирасида ўтказилган халқаро танловнинг “Давлат тилини ривожлантириш, нуфузини янада оширишга бағишланган энг яхши таҳлилий материал” номинацияси ғолиби бўлди. Бу — нафақат ижодкорларнинг шахсий ютуғи, балки бутун вилоят ОАВ жамоаси учун ҳам катта шарафдир.

– Бугунги байрам ҳар бир ижодкорга катта қувонч бағишлади. Айниқса, вилоят раҳбарининг “Журналист — халқ ва давлат ўртасида кўприк” деган сўзлари мен учунгина эмас, барча ҳамкасбларим учун катта масъулият ва илҳом манбаи бўлди, – дейди “Гулистон ҳаёти” газетаси бош муҳаррири, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Баҳринисо Норжигитова. — Бундай эътироф ва эътиборлар биздан тинимсиз изланиш, профессионал маҳоратни ошириш ва жамият олдидаги бурчга янада сидқидилдан ёндашишни талаб этади.

Бугунги кунда Сирдарё вилоятида 23 та босма нашр, 3 та электрон ахборот сайти, 2 та хусусий нашриёт ва битта илмий журнал фаолият юритмоқда. Вилоят телерадиокомпанияси ҳафталик таҳлилий дастурлар, махсус ахборот лойиҳалари ва янги форматдаги кўрсатувларни ишлаб чиқишни доимий равишда йўлга қўйган.

ОАВ сафида “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвони эгалари, “Олтин қалам” мукофоти соҳиблари ва ёш иқтидорли журналистлар самарали фаолият олиб бормоқда.

Тадбир якунида вилоят санъат усталари томонидан юрт ва Сирдарёни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди. Бу эса иштирокчиларга байрамона кайфият ва қувонч улашди.

Ғулом Примов, Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат) ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қалами ўткир журналистлар эъзозланди