Муносабат

Кейинги йилларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга оид долзарб масалаларни ҳал қилиш бўйича ваколатлари кенгайтирилиб, халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди.

Хусусан, олдинлари маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари миқдори 20 тага ҳам етмаган бўлса, кейинги 8 йилда улар қарийб олти баробарга кўпайиб, 120 тадан ошди. Биргина Президентнинг 2024 йил февраль ойидаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан 33 та функция ва ваколат ижро ҳокимиятидан маҳаллий Кенгашларга ўтказилди.

23 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент фармони халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш борасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, “Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойилини рўёбга чиқаришда муҳим қадам бўлди.

Қолаверса, Фармоннинг қабул қилиниши маҳаллий даражада халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш, жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини ошириш, фуқароларнинг маҳаллий бошқарувда кенг иштирок этишига оид демократлаштириш жараёнларини мустаҳкамлаш ҳамда ҳудудий бошқарувни “аҳоли манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосида номарказлаштиришга қаратилганлиги билан янада аҳамиятлидир.

Жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида қуйидаги ваколатлар Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилди.

– давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш;

– дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини ва дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдорини тасдиқлаш;

– ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш;

– йўлларнинг айрим қисмларида ҳаракатланиш тезлигини ошириш ёки камайтиришга (тегишли йўл белгилари ўрнатиб) рухсат бериш;

– бюджет лойиҳасини ишлаб чиқишда маҳаллий бюджет харажатларининг муайян қисмини маҳаллий Кенгаш депутатларининг бевосита ташаббуси асосида шакллантириш амалиёти йўлга қўйиш;

– Олий Мажлис палаталари ҳузуридаги ёшлар парламентлари тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, жамоатчилик асосида маҳаллий Кенгашлар қошида Ёшлар гуруҳлари ташкил этиш;

– маҳаллий Кенгаш ҳузурида нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда илмий доиралар вакилларидан иборат жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Маслаҳат гуруҳлари ташкил этиш;

– маҳаллий Кенгашлар котибиятлари фаолиятини ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан мустақил молиявий ҳисоб-китоб тизими жорий этиш;

– Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши раиси ўринбосари институти ташкил этилиши шулар жумласидандир.

Эътиборли жиҳати фармон билан тақдим этилган ушбу имтиёзлар нафақат маҳаллий Кенгашларнинг ташаббускорлигини ошириш, уларни аҳоли муаммоларини ҳал этишда янада таъсирчан ва мустақил орган сифатида шакллантиришга, шу билан бирга, аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига қаратилган.

Мисол учун, амалдаги тартиб бўйича вилоят ёки туман марказидаги эски корхона биносини ижарага бериш ва ижара ставкасини белгилаш ҳокимлар ваколатида бўлиб келган. Баъзан ҳокимларнинг вақти ва қош-қовоғига қараб бу жараён узоқ вақт талаб қилар эди. Энди бу жараён маҳаллий Кенгашларда кўпчилик овози билан ҳал бўлади. Депутатлар ўша ҳудуддаги бозор шароити, тадбиркорлар салоҳияти ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб, ижара тўловининг энг кам ставкаси бўйича ўзлари қарор қабул қилади. Бу – халқчил бошқарув сари ташланган навбатдаги амалий қадамдир.

Шунингдек, яна бир ваколатга кўра, маҳаллий Кенгашлар ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштиришга масъул этиб белгиланди. Эндиликда депутатлар томонидан мазкур тоифадаги фуқароларни ишга жойлаштириш учун ҳар бир ташкилотда энг кам иш ўринлари сони белгиланиб, маълум бир иш ўрни захирага қўйилади ва уларга фақат ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларгина жойлаштирилади. Бу аҳоли даромадини ошириш ҳамда камбағалликни камайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Фармонга кўра, маҳаллий бюджет харажатларининг муайян қисми Кенгаш депутатлари ташаббусига асосан шакллантирилади. Масалан, Арнасой тумани Кенгаши депутатлари аҳоли мурожаатлари асосида 3 та маҳаллага ичимлик суви тармоғи ўтказишни таклиф қилса, шу йўналишга бюджет лойиҳасида зарурий маблағлар ажратилади. Бу амалиёт жойларда муаммоларнинг тезкор ҳал этилиши ҳамда депутатлар сайловчиларга берган ваъдаларини ўз вақтида бажаришига хизмат қилади.

Сир эмаски, Янги Ўзбекистондаги ҳар бир ислоҳот ва ҳуқуқий ҳужжат замирида ёшлар масаласига муҳим йўналиш сифатида алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, эндиликда ҳар бир маҳаллий Кенгаш қошида Ёшлар гуруҳлари ва жамоатчилик асосида Маслаҳат гуруҳлари ташкил этилади. Ёшлар гуруҳи маҳаллий Кенгашлар фаолиятига янги ғоялар билан янги қон ва руҳ олиб кирса, Маслаҳат гуруҳлари Кенгаш қарорларини илмий таҳлил этиш ва экспертлик хулосасидан ўтказиш нуқтаи назаридан кўмаклашиб боради.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур Фармон маҳаллий Кенгашларнинг бюрократик идора эмас, балки халқнинг муаммоларини ечадиган жонли ва таъсирчан кучга айланиши учун ҳуқуқий пойдевор яратади. Муҳими, бу ваколатлар халқ ва депутат ўртасидаги муносабатларни янада яқинлаштиради. Энди одамлар кўз олдига маҳаллий Кенгашлар деганда маҳаллий бюджетни тасдиқлаш учун қўл кўтариб туширадиган депутатлар эмас, халқ овозини эшитиб, муаммоларни ҳал қилиш учун ишлайдиган ҳақиқий вакил гавдаланади.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази эксперти,

Халқ депутатлари Арнасой тумани Кенгаши депутати.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кенгаш депутати: энди масъулият ҳам, имконият ҳам ўзимизда