Туркияда ўтаётган халқаро теннис турнирида Амир Милушев ва Милана Масленкова мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.

Жумладан, Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган M15 таснифига кирувчи ушбу мусобақанинг иккинчи даврасида Амир Милушев туркиялик Биртан Дуранга қарши кортга чиқди ва 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучган ҳолда чорак финалда бошқа бир мезбон теннисчи Арда Азкара билан рақобатлашадиган бўлди.

Мусобақанинг аёллар ўртасидаги беллашувларида Милана Масленкова иккинчи босқичда нейтрал теннисчи Эдда Мамедовага қарши ўйин ўтказди. Учрашувда ҳисоб 2:1 бўлиб турган вазиятда Эдда баҳсни давом эттира олмаслигини эълон қилди ва мағлубиятини тан олди.  

Шу тариқа, чорак финалга йўл олган Милана латвиялик Аделина Лачинова билан куч синашадиган бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Милана Масленкова Туркияда чорак финалга чиқди