27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ФВВ Академиясида республика оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Президент ташаббуслари асосида олиб борилаётган кенг қамровли демократик ислоҳотлар доирасида матбуот эркинлиги, журналист ва блогерларнинг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланиб, уларнинг фаолияти жамият тараққиётининг муҳим омилларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Айниқса, фавқулодда вазиятлар, ёнғин хавфсизлиги ва фуқаролар хавфсизлиги каби долзарб йўналишларда тезкор ва ҳаққоний ахборот етказиб беришда ОАВ билан самарали ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этмоқда.  

Шу муносабат билан 27 июнь куни ФВВ Академиясида ўтказилган пресс-турда 20 нафардан ортиқ ОАВ вакиллари, шу жумладан Республика қутқарув маркази, Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот институти, Фуқаро муҳофазаси институти, Тошкент шаҳар ФВБ ҳарбий хизматчилари, академиклар, ёш олимлар, талабалар ҳамда ёшлар иштирок этди.

Тадбирни ФВВ Академияси бошлиғи, юридик фанлари доктори, профессор, полковник Музаффаржон Мамасиддиқов очиб, медиа соҳасидаги фидойи ва масъулиятли меҳнатни алоҳида таъкидлаб, ҳозирги тезкор замонда журналистлардан профессионал маҳорат, таҳлилий ёндашув ва Ватанга садоқат билан хизмат қилиш талаб этилаётганини алоҳида қайд этиб ўтди.

Пресс-тур доирасида Академиянинг ўқув-амалий фаолияти, ёшлар билан ишлаш йўналишидаги тадбирлар, спорт мусобақалари, семинар-тренинглар, очиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф қилишга қаратилган тадбирлар, ёнғин ва қутқарув хизматлари техникалари, замонавий асбоб-анжомлар ва воситалари, “қўл жанги” бўйича курсантлар чиқишлари, шахмат мусобақалари ҳамда турли саҳнавий кўринишлар намойиш этилди. 

Тадбирда “Жамият” газетаси бош муҳаррири Мақсуджон Жонихонов сўзга чиқиб, ОАВ вакиллари билан ўрнатилган яқин ҳамкорлик алоқалари, ахборот алмашинуви ва соҳа фаолиятининг очиқлигини юксак баҳолади.  

Тадбир маданий қисмида Академия оркестрининг байрамона чиқишлари, иқтидорли курсантларнинг саҳна кўринишлари ва санъаткорларнинг куй-қўшиқлари меҳмонларда байрамона кайфият уйғотди.  

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимларига эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Oyg-9PWFSrA" title="ФВВ Академиясида пресс-тур" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, Д.Якубов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФВВ Академиясида пресс-тур (+видео)