Пойтахтимизда бўлиб ўтган "UzChess Cup-2025" халқаро  турнирда мамлакатимиз шахматчилари совринли ўринларни эгаллади. Ғолиблик Ҳиндистон, Греция ва Туркманистон вакилларига насиб этди. Жаҳон шахмат ишқибозлари эътиборидаги нуфузли турнирда тупланган тажриба ўзбек шахматининг “олтин авлоди”га катта тажриба мактаби бўлди.

Турнирининг сўнгги 9-тури ҳар жиҳатдан муросасиз кечди. "Masters" гуруҳида ғолибни аниқлаш қўшимча ўйинлар ҳолатигача етиб келди. Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандха ва Жавоҳир Синдоров бир хил очко жамғариши, қўшимча кўрсаткичлар ҳолатида ҳам тенгликка эга бўлиши натижасида улар ўртасида қўшимча ўйинлар бўлиб ўтди.

3 дақиқалик ва ҳар юриш учун 2 сониялик қўшимча вақт бериладиган тай-брек блиц ўйинида  ҳамюртларимиз Жавоҳир Синдоров ва  Нодирбек Абдусатторов ўзаро рўбарў келди. Улар ўртасидаги баҳс икки марта дуранг билан якунланганидан сўнг, Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандха билан куч синашди.

Қора доналарда баҳсга киришган ўзбекистонлик гроссмейстер биринчи ўйинда мағлуб бўлди. Иккинчи ўйинни оқ доналарда бошлаган ҳамюртимизга омад келди ва жуда ҳаяжонли баҳсда юксак маҳорати туфайли ғалабани қўлга киритди.

Кейинги қарама-қаршиликда Жавоҳир Синдоров қора доналарда Рамешбабу Праггнанандхадан устунликка эга бўлди. Бироқ кейинги ўйинда имкониятни бой берган Синдоров чемпионликни қўлдан чиқарди ва бахслар қайтадан бошланди. 

Якуний натижаларга кўра, мукофот жамғармаси 105 минг АҚШ долларидан иборат халқаро турнирнинг "Masters" гуруҳида ҳиндистонлик Рамешбабу Прагганандҳа чемпионликни ҳамда мукофот жамғармасида белгиланган 20 минг АҚШ долларига эга чиқди. Жавоҳир Синдоров иккинчи ўринни эгаллаши ортидан 15 минг АҚШ доллари,  Нодирбек Абдусатторов 3-ўринни эгаллаш билан бирга 10 минг АҚШ доллари соҳиби бўлди.

“Challengers" гуруҳида ғолиблик 6,5 очко жамғаришга муваффақ бўлган грециялик Николас Теодоруга, 2-ўрин 6 очкони қўлга киритган ҳамюртимиз Муҳиддин Мадаминовга, 3-ўрин 5,5 очко жамғарган швециялик Виталий Сивукка насиб этди.

“Futures" гуруҳидаги мусобақалар сарҳисобига кўра, 1-ўринга 6 очкога эга бўлган туркманистонлик Сапармурат Атабаев, 2-ўринга 5,5 очко жамғарган ҳамюртимиз Ортиқ Нигматов ва 3-ўринга 5 очколи исроиллик Евгений Алексеев эга чиқди.

Дунё шахмат ишқибозлари эътиборини тўққиз кун мобайнида Тошкентга қаратган нуфузли мусобақа поёнига етди. Мамлакатимиз ёшларининг энг тафаккури кенг ёшлари қаторида эътироф этиладиган маҳоратли шахматчиларимиз учта гуруҳда ҳам ғолибликка яқин келган вазиятда совринли ўринлар билан кифояланди.

Ўзбек шахматнинг “олтин авлоди” саналган шахматчиларимиз кучлилар билан баҳсларда ҳар жиҳатдан салоҳиятли эканлигини намойиш этди. Жаҳон шахматининг энг номдор вакиллари Борис Спасский, Анатолий Карпов, Гарри Каспаров, Роберт Фишер, Александр Алехинлар даражасидаги “характерли” ўзига хос юриш ҳолатлари шахмат жозибасининг 21-асрдаги энг юқори санъатини намойиш этганлиги мутахассису мухлислар томонидан эътироф этилди.

Умидимиз, “UzChess Cup-2025” мусобақалари жараёнида тупланган тажриба, ўйин амалиёти жорий йилда ўтадиган халқаро турнирларда, чемпионатларда, қолаверса, келгуси йили мамлакатимизда ўтадиган Бутунжаҳон олимпиадасида ўз сўзини айтади.

Тўлқин Рўзиев, Санжар Тошпўлатов, Дониёр Якубов (фото), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент дунё шахмат ишқибозларига тафаккур байрамини туҳфа этди