“Олтин қалам” ижод аҳлига муносиб рағбат, журналистикага юксак эътибор ва ғамхўрликнинг намунасидир.
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан миллий медиа соҳасида оммавий ахборот воситалари ходимларини фаол қўллаб-қувватлашга оид ижодий танлов – “Олтин қалам“ миллий мукофоти билан тақдирлаш тадбирлари бўлиб ўтди.
Мазкур танловда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги марказ бошлиғи Зиёдулла Жонибеков “Олтин қалам” XIХ Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг “Энг яхши журналистик материал учун (интернет нашрлари)” йўналиши бўйича 2-ўрин соҳиби бўлди.
Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА