Бугун, 27 июнь куни пойтахтимизда мукофотжамғармаси 105 минг АҚШ долларидан иборат халқаро турнирнинг тўққиз кундан бери шиддатли курашлари, бетакрор шахмат комбинациялари билан “ақл жанги”ишқибозларига олам-олам тафаккур завқини бағишлаган "UzChess Cup-2025" турнирининг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Нуфузли мусобақанинг"Masters", “Challengers" ва “Futures" гуруҳларида кеча ўтказилган 8-тур баҳслари қайсидир маънода совриндор бўлишга яқин шахматчиларномини аниқлаб берди.

Хусусан, "Masters" гуруҳида ўтган 8-турда Нодирбек Абдусатторов қора доналардаХалқаро шахмат федерацияси байроғи остида турнирда қатнашаётган россиялик, собиқ жаҳон чемпиони Ян Непомняший билан, Жавоҳир Синдоров қора доналардаНодирбек Ёқуббоев билан муроса йўлини танлаши ортидан улар гуруҳ ғолиби бўлишга энг яқин келишди.
Ҳиндистонлик РамешбабуПраггнанандха ва Аржун Эригаиси курашида Праггнанандханинг устунликка эришиши ортидан уларда 1-ўринни эгаллаш имконияти пасайиб, совриндорлардан бири бўлишгаҳаракат қилиши ойдинлашди.

Сўнгги тур ўйинлари остонасида Абдусатторов 5,5 очко билан етакчи, Синдоров 5 очко билан кейингиўринни, 4,5 очколи Праггнанандха ҳамда Эригаиси 3-ўринларда бормоқда.
Бугун ташкил этиладиган 9-турда Абдусатторов оқ доналарда Рамешбабу Праггнанандха қаршилигини енгишгаинтилса, Жавоҳир Синдоров эронлик Пархам Магсудлу билан, Аржун Эригаиси ҳамюрти Аравиндх Читамбарам билан куч синашади.

Айнан ушбу курашлар ғолибва совриндорлик кимларга насиб этишини белгилаб бериши билан аҳамиятлидир. “Challengers" гуруҳида 7-тургача пешқадамлик қилиб келган грециялик Николас Теодору кечаўтган 8-турда оқ доналарда украиналик тажрибали Василий Иванчукка имкониятни бой бериши ортидан ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишини хавф остида қолдирмоқда.

Ўтган турда оқ доналардаГулруҳбегим Тоҳиржонова билан муросага келган Муҳиддин Мадаминов очколари сонини 5 тага етказиб олди ва гуруҳда ғолиб бўлишига керакли шароит яратди.Бунинг учун Мадаминов бугун қора доналарда Жаҳонгир Воҳидовни доғда қолдириши, Теодору ўз навбатида қора доналарда хитойлик Ма Цюнь тўсиғидан ўта олмаслигиталаб этилади.

Futures" гуруҳида 8-тургача муносиб ўйини ҳисобига етакчилик қилган Ортиқ Ниғматов мусобақаякунланишига 1 та тур қолганда Саидакбар Саидалиев ютқазиб қўйиши ва унинг тақибчилари туркманистонлик Сапармурат Атабаев 8-турда венгриялик Роберт Ракниисроиллик Евгений Алексеев даниялик Борис Чаталбашевни доғда қолдириши туфайли 5 очко билан гуруҳ етакчисига айланди. Мадаминов эса 4,5 очко билан 3-ўриндажойлашишга мажбур бўлди.
Бугун ушбу гуруҳнинг марказий баҳслари Ортиқ Ниғматов-Евгений Алексеев, АбдумаликАбдусалимов-Сапармурат Атабаев ўртасида бўлиб ўтади.
Мазкур жуфтликдаги ўйинлар “Futures" гуруҳининг энг кучлиларини аниқлаб беради.
Тўлқин Рўзиев, ЎзА