Маълумки, ахборот соҳасини эркинлаштириш ва ривожлантириш Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида устувор вазифа бўлиб келмоқда. Мамлакатимизнинг янгиланган Конституциясида оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолият юритишини таъминлаш бўйича муҳим қоида ва тамойиллар мустаҳкамлаб қўйилгани, соҳага доир ҳуқуқий асослар такомиллаштириб борилаётгани бу фикрни яққол тасдиқлайди.

Айниқса, кейинги йилларда юртимизда сўз эркинлиги ва фикрлар хилма-хиллигига эришиш йўлида кенг имкониятлар очилаётгани медиа воситалари вакилларининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштироки, ўрни ва нуфузини янада кучайтирмоқда.

Бугунги кунда жамиятимизда очиқлик ва ошкораликни ривожлантириш, давлат идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқароларимизнинг қонуний мурожаатларини ўрганиш ва ҳал қилиш борасида профессионал журналистлар, блогерлар ва ОАВ вакилларининг ўрни беқиёс.

"Шахсий мулоҳаза" лойиҳасининг 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган сонида оммавий ахборот воситаларининг бугунги кундаги аҳамияти, журналист этикаси, уларнинг машаққатли ва масъулиятли фаолияти ҳақида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ватанпарварлик тарғиботи, маънавий-маърифий ишлар ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, устоз журналист Олимжон Ўсаров билан суҳбатлашдик.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/z3sZn5rbYKI?si=GfCfWWZhagmzyDtO" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, А.Аҳмедов. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олимжон Ўсаров: "Журналист бўлганимдан фахрланаман!" (+видео)