Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси якунланди.

Икки кун давом этган мажлисда Сенат ва Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилган мажлис Сенатнинг Youtube тармоғидаги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилди. 

Ялпи мажлиснинг биринчи иш кунида аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш, Сенат ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари олдида турган биринчи даражали вазифалар муҳокама қилинди. 

Парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтириш, ижро жараёнида кафолат маблағларини жорий этиш, иқтисодий, аграр, экологик ва инвестиция соҳаларига оид айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунлар маъқулланди. 

Мажлиснинг иккинчи иш кунида Сенат Раиси Танзила Норбоева давлатимиз раҳбарининг куни кеча эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонига алоҳида тўхталди. 

Янгиланган Конституцияда маҳаллий кенгаш раиси ва ҳоким лавозимлари бир-биридан ажратилиши белгиланганидан келиб чиқиб, “Кучли кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойили жорий этилгани жамиятимиз ҳаётида муҳим воқелик бўлганини эътироф этди. 

Мажлисда Туркий давлатлар ташкилотининг Фуқаро муҳофазаси механизмини ташкил этиш тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш, шунингдек, Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенциясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисидаги қонунлар муҳокама этилди. 

Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитди. Марказий банк томонидан бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар ва амалга ошириладиган вазифаларга эътибор қаратилди. Фуқароларнинг банк карталаридан турли фирибгарлик йўллари билан маблағларни ўзлаштириш ҳолатларига барҳам бериш, базавий инфляция даражасини пасайтириш чораларини кўриш зарурлиги қайд этилди. 

Ялпи мажлисда инвестиция муҳитини яхшилаш, меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш ҳамда вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга парламент сўровлари юборилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/NFyUDvkbTOs" title="Oliy Majlis Senatining sakkizinchi yalpi majlisi yakunlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

                                      Норгул Абдураимова, Аброр Содиқов (видео), Анвар Аҳмедов (монтаж), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саккизинчи ялпи мажлис якунланди (+видео)