Жорий йилда 732 минг 411 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Тўловни амалга оширмаганлар ҳисобига тест синовларига кирувчилар сони янада камайиши мумкин. Бу эса ўқишга кириш учун рақобат даражасининг пасайишига олиб келади ва натижада кириш имкониятлари ошади.
Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
Ўзбек тили – 644 минг 27 нафар
Рус тили – 71 минг 476 нафар
Қорақалпоқ тили – 14 минг 959 нафар
Бошқа тиллар – 1 минг 949 нафар
Абитуриентларнинг гендер таркиби:
Эркаклар – 346 минг 299 нафар
Аёллар – 386 минг 112 нафар
Сўнгги етти йилдаги абитуриентлар сонига қаралганда, 2025 йил энг паст кўрсаткич билан ажралиб турибди:
2019 йил – 1 миллион 66 минг 925 нафар
2020 йил – 1 миллион 484 минг 85 нафар
2021 йил – 948 минг 211 нафар
2022 йил – 1 миллион 214 минг 232 нафар
2023 йил – 1 миллион 18 минг 7 нафар
2024 йил – 894 минг 279 нафар
2025 йил – 732 минг 411 нафар
Эслатма: Абитуриентлар тест учун тўловни 26 июнь куни соат 23:59 га қадар амалга оширишлари лозим. Тўловларни ўз вақтида амалга ошириш ва тест синовларига қатнашиш ўқишга кириш имкониятини сақлаб қолишда муҳимдир.
Ф.Яхшибоева, У.Тўхтаев. ЎзА