Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида мамлакат нотариат тизими ташкил этилганига 100 йил тўлиши муносабати билан тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

25–28 июнь кунлари доирасида халқаро учрашувлар ва конференциялар ташкил этилди, улар нотариат соҳасидаги кўплаб халқаро мутахассис ва ташкилотларни бирлаштирди. 

Тадбирлар доирасида Халқаро нотариуслар иттифоқи (ХНИ) Осиё ишлари комиссиясининг 15-Ялпи йиғилиши ҳамда соҳага оид қатор долзарб мавзуларда учрашувлар бўлиб ўтди. Уларда Ўзбекистондан Нотариал палата раиси Дилшод Ашуров бошчилигидаги делегация ҳам фаол иштирок этди. 

Тадбирлар халқаро конференция билан бошланди. Унда “Нотариат соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш тенденциялари” мавзусида маърузалар тингланди. Жумладан, Дилшод Ашуров “Ўзбекистон нотариуслари томонидан медиацияни амалга ошириш амалиёти” мавзусида тақдимот қилди.  

Медиация соҳасида турли давлатларнинг тажриба ва ёндашувлари муҳокама қилинди.

Кейинги куни ХНИ Осиё ишлари комиссиясининг 15-Ялпи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда комиссияга аъзо давлатлар вакиллари 2024–2025 йилларда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди. Йиғилиш чоғида бошқарув тизими ва ваколат муддатларига ўзгартиришлар киритилди ҳамда янги раҳбарлар номзодлари белгиланди. 

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси томонидан “Масофавий нотариал ҳаракатларни ҳуқуқий тартибга солиш ва амалда жорий этиш” мавзусида тақдимот тақдим этилди. Унда рақамли нотариат хизматларини жорий этиш бўйича амалий ишлар баён қилинди. 

Бундай халқаро форумларда иштирок этиш нотариат соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва илғор амалиётларни жорий этишга хизмат қилади. 

Тадбирлар якунида Мўғулистон Нотариал палатаси раисига эсдалик совғалар топширилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон нотариуслари делегацияси Мўғулистондаги халқаро тадбирларда иштирок этди