Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2017-2024 йиллар давомида мамлакатда хизматлар соҳасининг ривожланишини таҳлил қилди. Таҳлилларга кўра, ушбу соҳа иқтисодиёт, аҳоли бандлиги ва ҳаёт сифати ўсишининг муҳим омилига айланган.

2024 йилда хизматлар соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 47,4 фоизни ташкил этди. 2020 йилда бу кўрсаткич 41,6 фоиз бўлган. Бандликдаги улуши эса 55,4 фоизга етди. 2017 йилда бу кўрсаткич 49,8 фоиз бўлган. Хизмат кўрсатувчи соҳада фаолият юритаётганлар сони 7,9 миллион кишини ташкил этди. Шунингдек, хизмат кўрсатувчи корхоналар сони 2017 йилга нисбатан 1,6 баробарга кўпайиб, 310,8 мингтага етди. 

Жаҳон банкининг баҳолашича, 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда хизматлар соҳасида қўшилган қийматнинг ўсиш суръати йилига 6,5 фоизни ташкил этиб, Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсаткичга айланган. Қозоғистонда бу кўрсаткич 2,5 фоиз, Қирғизистонда 3,1 фоиз ва Тожикистонда 5,2 фоизни ташкил этган. Мамлакатда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажми сўнгги 8 йилда 2,5 баробарга ошган. Айниқса, молиявий хизматлар 7,6 баробар, ахборот ва алоқа хизматлари 4,9 баробар, таълим хизматлари эса 3,2 баробар ўсган. 

Халқаро баҳолашларда ҳам мамлакатнинг позицияси яхшиланган. 2023 йилда эълон қилинган халқаро хизматлар жойлашуви индексида (GSLI) Ўзбекистон 78 та мамлакат ичида 40-ўринни эгаллади. Унда мамлакатнинг бизнес учун молиявий жозибадорлиги юқори баҳоланган. Шунингдек, рақамли бошқарув етуклик индексида (GTMI, 2024) Ўзбекистон 43-ўринни эгаллаб, 2020 йилга нисбатан 37 поғона юқорилаган. Электрон иштирок индексида эса мамлакат 53-ўринга чиқиб, рақамли хизматлар юқори ривожланган давлатлар қаторида қолди. Индекс баҳоси 0,699 ни ташкил этди.

Рақамлаштириш ва онлайн хизматларнинг ривожланиши иқтисодиётда ахборот ва электрон савдо улушининг 3,7 фоизгача кўпайишига хизмат қилди. 2017 йилда бу кўрсаткич 2,2 фоиз бўлган. 2023 йилда электрон тижорат бозорининг ҳажми 1 миллиард АҚШ долларидан ошди. 

Туристик хизматлар эса энг тез ўсувчи йўналишлардан бирига айланди. 2017 йилдан буён уларнинг ҳажми 2,1 баробарга ошган. 2024 йилда туризм хизматлар соҳасида энг катта улуш 22,4 фоизни ташкил этди. Шу йили Ўзбекистон 8 миллион сайёҳни қабул қилди ва Марказий Осиёда туристлар оқимининг ўсиши бўйича 1-ўринни эгаллади. Йилига ўсиш суръати 20,1 фоизни ташкил этди. Туризм ва саёҳатлар ривожланиш индексида (TTDI) Ўзбекистон 119 давлат орасида 78-ўринни эгаллаб, 2024 йилнинг ўзида 16 поғона юқорилаган. Бу натижалар туризм инфратузилмаси, рақамли хизматлар (онлайн банд қилиш, виртуал турлар) ҳамда виза расмийлаштириш жараёнларининг соддалаштирилиши (e-visa) билан боғлиқдир. 

Логистика самарадорлиги индексида (LPI) эса мамлакат 139 та давлат ичида 88-ўринни эгаллади. 2018 йилга нисбатан 11 поғонага юқорилади. МДҲ давлатлари орасида 5-ўрин, Марказий Осиёда эса 2-ўрин қайд этилди. Энг катта ўсиш божхона жараёнлари самарадорлиги, халқаро савдодаги логистика занжирларининг интеграция даражаси ва логистика хизматлари сифати бўйича кузатилган. 

2024 йилда хизматлар экспорти 7,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу 2017 йилга нисбатан 6 баробар кўп бўлиб, мамлакатнинг умумий экспорти ҳажмининг 26,7 фоизини ташкил этди. Хизматлар экспорти таркибида асосий улушни туризм 3,5 миллиард доллар (48,8 фоиз) ва транспорт 2,6 миллиард доллар (35,7 фоиз) ташкил этди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда хизматлар соҳаси иқтисодий ўсишнинг асосий драйверига айланмоқда