Газета ва журналлар, даврий нашрлар, телекўрсатувлару радиоэшиттиришлар қандай тайёрланади? Уларнинг ортида кимларнинг заҳматли меҳнатлари мужассам?

Тошкент Фотосуратлар уйида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий агентлиги, Тошкент Фотосуратлар уйи билан ҳамкорликда “Ўзбекистон матбуоти архив ҳужжатларида” номли кўргазмада ана шу саволларга батафсил жавоб олиш имконияти мавжуд.  

Тадбирда миллий матбуотимизга кўрсатилаётган эътибор журналистларни янада катта масъулият ва фидойилик билан меҳнат қилишга чорлаётгани қайд этилди.  

[gallery-24057]

Мазкур кўргазмада Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган 1928-2021 йилларга оид суратлар ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан тақдим этилган юртимиз матбуоти ва оммавий ахборот воситаларининг ривожланишини акс эттирувчи 150 дан ортиқ фотоҳужжатлар намойиш этилмоқда.  

Кўргазмада даврий нашрларда ўтказилган ижодий учрашувлар, мулоқотлар, қизғин меҳнат жараёнлари, босмахоналарнинг фаолияти, интервью ва суҳбатлар, республика марказий ва ҳудудий, маҳаллий газета ва журналлар, телерадиостудияларнинг иш жараёнлари, медиа материаллар устида иш олиб бориш, мухбирлар, ноширлар, матбачиларнинг сермашаққат иши фотосуратларда акс эттирилган.  Шу билан бирга, бу ерда телерадио соҳасининг фидойи ходимлари меҳнати билан ҳам турфа суратлар воситасида танишиш мумкин.

Ушбу кўргазма орқали миллий мабуотимиз машаққатли, ҳам зафарли йўлларни босиб ўтганига яна бир карра гувоҳ бўлиш мумкин.

Назокат Усмонова,  

Ойбек Пардаев (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон матбуоти – архив ҳужжатларида