Шу муносабат билан бугун Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида ташкил этилган тантанали маросимда икки томон масъуллари, мутахассислар, Германия энергетика агентлиги вакиллари иштирок этди.

Унда энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов, Германия Федерал иқтисодиёт ва энергетика вазирлигининг энергетика сиёсати, яшил энергияга ўтиш ва самарадорликни ошириш бўйича йўналиш раҳбари Урс Даниел Энгельс томонлар ўртасидаги ҳамкорлик ушбу соҳанинг равнақида муҳим аҳамият касб этиши ва бунда ўз фаолиятини бошлаган ўқув маркази кенг имкониятлар яратишини қайд этди. 

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, энергия самарадорлигини ошириш, энергия ресурсларини тежаш ҳамда ҳар бир давлат корхона ва ташкилотида энергия менежерлар штатини жорий этиш каби чора-тадбирлар кўзда тутилган.  

Шунингдек, мазкур ҳужжатга асосан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Германия энергетика агентлиги (DENA) ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан ҳамкорликда Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида энергия самарадорлик ва энергия менежерлар тайёрлаш бўйича ўқув курслари ташкил этиш вазифаси белгиланди.  

– Президентимизнинг мазкур қарори ижроси доирасида институтимизда Ўзбекистон-Германия ўқув марказининг очилиши энергетика соҳаси ҳодимлари учун катта имкониятлар яратади. Дастлаб германиялик мутахассислар институт ходимларини ўқитади. Кейин эса улар мамлакатимиздаги қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия самарадорлик соҳасида мутахассислар тайёрлайди. Шу вақтга қадар ҳам биз Германиянинг “DENA”, “RENAC” ва “Eclareon” компаниялари билан ҳамкорликда ўқув машғулотларини ўтказганмиз. Мазкур компаниялар томонидан энергия самарадорлик ва қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича Германия тажрибаси асосида мутахассисларни қайта тайёрлаш бўйича тренинглар ташкил этилган. Ўқувларда мамлакатимиздаги соҳага доир олийгоҳ ва илмий муассасалар мутахассислари иштирок этди. Бугун расман ўз ишини бошлаган ўқув маркази фаолияти бу жараённи янада тизимли ташкил этишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади, – деди Ж.Аҳадов. 

Тадбирда айтиб ўтилганидек, институтда тажриба тариқасида “Энергия самарадорлик” ва “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш” соҳалари учун кадрлар тайёрлаш бўйича 35 нафар тренерлар малакаси оширилган. 

Германия энергетика агентлигининг халқаро ҳамкорлик бўйича эксперти Ирина Гречухина қайд этганидек, марказнинг ташкил этилишига 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг ташаббуси асос бўлган. Вазирлик Германия томонига мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, қайта тикланувчи энергетика ҳамда энергия самарадорлиги соҳаларида кадрлар салоҳиятини юксалтириш бўйича расмий таклиф билан мурожаат қилган. 

– Шундан сўнг икки мамлакат ўртасида 2020 йилдан буён амалга ошириб келинаётган иқтисодий мулоқот доирасида лойиҳага старт берилди. 2023 йилда ўқув марказининг концепцияси ишлаб чиқилиб, ўша йилнинг декабрь ойида дастлабки пилот курслар ўтказилди. Жорий йилда лойиҳанинг иккинчи фазаси бошланди. Марказ фаолиятининг асосий мақсади эса маҳаллий мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган. Мустақил равишда ўқув курсларини ўтказа оладиган тренерлар жамоасини шакллантиришдан иборат. Бу орқали Ўзбекистонда “яшил” энергетика соҳасида кадрлар салоҳиятини кучайтириш ва таълим тизимини барқарор йўлга қўйиш кўзда тутилган. Биз бу марказ орқали тренерлар ва ўқитувчи мутахассисларни тайёрлашни мақсад қилганмиз. Ушбу марказ келгусида доимий равишда фаолият юритиб, энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича мутахассислар тайёрлашнинг муҳим платформасига айланади, – деди Ирина Гречухина. 

Тадбир якунида иштирокчилар Ўзбекистон-Германия ўқув марказида яратилган замонавий шарт-шароитлар билан танишди. Уларнинг қайд этишича, мазкур ташаббус Ўзбекистонда “яшил” ривожланиш ва энергия самарадорлигини таъминлашга қаратилган улкан қадамлардан биридир. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/jU8VWTZcc1I" title="Poytaxtimizda O‘zbekiston-Germaniya o‘quv markazi ochildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Насиба Зиёдуллаева, Анвархўжа Аҳмедов (монтаж), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда Ўзбекистон-Германия ўқув маркази очилди (+видео)