Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси биринчи иш куни якунига етди.

Мажлисда Сенат ва Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилди ва Сенатнинг Youtube тармоғидаги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилди. 

Ялпи мажлисни кириш сўзи билан очган Сенат Раиси Танзила Норбоева халқаро майдонда вазият тобора мураккаблашиб бораётганига қарамасдан мамлакатимизда ривожланиш суръатлари барқарор сақланиб қолаётганини таъкидлади. Бу – Президентимиз бошчилигидаги ислоҳотларнинг нечоғлик тўғри ва самарали бўлаётганини англатади.

– Ислоҳотлар натижаси халқаро даражада ҳам эътироф этиб келинмоқда – деди Т.Норбоева. –  Яқинда “Moody’s” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартиргани иқтисодиётимизни юксалтириш йўлидаги тизимли ишларга берилган навбатдаги юксак баҳо демакдир. Мазкур рейтинглар мамлакатимизни халқаро майдонда ишончли ҳамкор сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлайди. Жорий йил 9-12 июнь кунлари ўтказилган тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми мамлакатимизнинг инвестициявий салоҳияти ва барқарор иқтисодий ривожланишини тасдиқловчи яна бир кўрсаткич бўлди. Форумда 100 га яқин давлатдан 8 мингдан ортиқ иштирокчи, 3 мингга яқин хорижий меҳмон, жумладан, вазирлар, халқаро молия институтлари вакиллари, дунёнинг етакчи корпорациялари раҳбарлари иштирок этди. Умумий қиймати қарийб 30 миллиард долларлик инвестиция келишувлари ва савдо шартномалари имзоланди. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистонда яратилган қулай инвестиция муҳитига хорижий инвесторларнинг юқори ишончидан далолат беради. Умуман олганда, нафақат иқтисод, балки дунё сиёсий майдонида мамлакатимизнинг нуфузи ортиб бормоқда.

Мажлисда Президент бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида қўйилган масалалар ижросига эътибор қаратилди. 

Ушбу масала юзасидан фикр билдирган Сенат Раиси Т.Норбоева ислоҳотлар туб негизига инсон, халқ манфаати барча нарсадан устун деган концептуал ғоя қўйилганини таъкидлади. “Инсон қадри учун” тамойили барча ислоҳотларнинг бош мезонига айланди. 

Жорий йил 16 июнь куни Президентимиз ҳузурида ўтган мажлисда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан катта вазифалар қўйилгани сенаторлар эътибори марказида бўлди. 

Сенат ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари олдида турган биринчи даражали вазифалар муҳокама қилинаркан, аҳоли билан мулоқотни янада кучайтириб, улар кўтараётган масалаларни тез ҳал қилиб бериш – барчанинг асосий вазифаси  бўлиши кераклиги алоҳида қайд этилди.  

Мажлисда парламентда сиёсий хилма-хилликни таъминлаш, очиқлик ва мунозара муҳитини ривожлантириш мақсадида мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда кафолат маблағларини жорий этиш бўйича қонунлар маъқулланди. 

Иқтисодий, аграр, экологик ва инвестиция соҳаларига оид айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга оид қонунлар кўриб чиқилди ва тасдиқланди.

Фақат ташқи меҳнат миграциясига оид қонун қайта  такомиллаштириладиган бўлди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/PbNxWA1psbo" title="SЕNAT: yalpi majlisda qanday masalalarko‘rib chiqildi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Сенат ялпи мажлиси эртага ўз ишини давом эттиради. 

Норгул Абдураимова, Аброр Содиқов (видео), Анвар Аҳмедов (монтаж), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
СЕНАТ: ялпи мажлисда қандай масалалар кўриб чиқилди? (+видео)