“Евроньюс” ахборот агентлиги Ўзбекистонда бўлиб ўтган йирик Халқаро инвестиция форуми ҳақида хабар берди. Мақолада иқтисодий салоҳияти йил сайин ўсиб бораётган мамлакатимизнинг минтақада йирик ислоҳотчи давлат сифатидаги роли юксалаётганига алоҳида урғу берилган.

Нашр анжуманда қатнашган Президент Шавкат Мирзиёев нутқидан иқтибос келтирган. Масалан, ўтган йил инвестиция 35 миллиард, экспорт миқдори 27 миллиард долларга етгани, бунда 4 йилдан буён ўтказиб келинаётган Тошкент Халқаро инвестиция форумининг ҳам беқиёс ҳиссаси борлиги таъкидланган.

Маълумки, 100 давлатдан 7500 вакил иштирок этган форумда энергетика, қишлоқ хўжалиги, рақамли технология, тоғ-кон саноати каби муҳим соҳаларда умумий қиймати 26 миллиард евродан зиёд шартномалар имзоланди.

Ўзбекистон – Америка Савдо палатаси раиси Кэролин Лемм тадбир ҳақида шундай дейди:

– Энг муҳими, мамлакатда иқтисодий ва сиёсий барқарорлик ҳукмрон, раҳбарият хорижий сармояни қўллаб-қувватламоқда. Ҳамкорлар камбағалликка қарши курашиш, кучли бозор ёрдамида иқтисодиётни ривожлантириш учун салмоқли сармоя киритишни хоҳлашяпти.

Болгария Президенти Румен Радев ва Словакия Бош вазири Роберт Фицонинг ташрифи форумнинг муҳим лаҳзалари бўлди. Ўзбекистон ва Словакия алоқалари янада мустаҳкамланиб, стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланди. Словакия Бош вазири ўринбосари Дениса Сакова Европани сармоя учун янги бозор излашга чақирди:

– Европанинг энг йирик иқтисодиёти – Германияда ҳам икки йилдан буён таназзул кузатиляпти. Бундай ҳолат Австрияга ҳам бегона эмас. Қитъада ўртача иқтисодий ўсиш ўтган ой 1,5 фоиздан 0,9 фоизга тушди. Биз бутун дунё, жумладан Марказий Осиёдан ривожланаётган янги бозорлар излашимиз керак. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон нафақат Словакия, балки бутун Европа учун муҳим ҳамкор.

Форумда “Data Volt” компанияси билан жуда фойдали келишув амалга оширилди. Бош директор Ражит Нанда таъкидлашича корхона келгуси беш йил ичида мамлакат рақамли инфратузилмасига 5 миллиард доллар сармоя киритадиган бўлди. Дастлабки қадам аллақачон қўйилиб, 200 миллион долларлик бошланғич лойиҳа илгари сурилди.

– Мазкур ташаббусдан кўзланган мақсад Марказий Осиёнинг келажакдаги рақамли маркази сифатида Ўзбекистон мавқеини ошириш, – дейди Ражит Нанда.

Халқаро форумда “яшил” энергия ҳамда кичик ва ўрта бизнесга сармоя киритиш ҳам асосий мавзулардан бирига айланди. Европа тикланиш ва тараққиёт банки Президенти Одиль Рено-Бассо айни масалага алоҳида тўхталди:

– Биз қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга фаол сармоя киритамиз ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаймиз. Ўзбекистондаги инвестициянинг 70 фоизи хусусий сектор – кичик ва ўрта бизнесга тўғри келади. Ҳозиргина энг йирик хусусий фармацевтика компанияси билан лойиҳа имзоладик.

Саудиялик йирик тадбиркор, “ACWA Power” компанияси Бошқаруви кенгаши раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян ҳам ўз фикрларини баён қилган:

– Бугунги келишувларимиз фақат “яшил” энергия билан боғлиқ эмас.  Билимни маҳаллийлаштириш, инсон капиталини ривожлантириш, маҳаллий мутахассислар тайёрлаш, сифатли иш ўринлари яратишга ҳам келишиб олдик. Биз Ўзбекистонни ўз “яшил” энергиясини Европа ва бошқа минтақаларга тарқатадиган экспорт маркази сифатида кўряпмиз. Республика нуфузли халқаро компанияларни ўзига жалб қилмоқда ва бу жуда қувонарли ҳол.

Халқаро форумнинг яна бир иштирокчиси, “Boing Global” етакчиси Брендан Нельсоннинг фикрича, иқтисодий ўсиш ва юқори турмуш даражасини таъминлаш учун таълимга маблағ йўналтириш зарур.

– Бу ҳар қандай давлат ва инсоннинг ўзига энг фойдали сармояси ҳисобланади, – дейди тадбиркор. – Айни муносабат нафақат техник фанларга, балки молиявий саводхонлик ва тадбиркорликка ҳам тегишли.

Анжуманда Ўзбекистон хорижий сармоя учун янги имкониятлар яратишга тайёрлиги яна бир бор таъкидланди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/KivMzpR66Yo" title="Toshkent Xalqaro forumi “Yevronyus” nigohida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

К.Бекжонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент Халқаро форуми “Евроньюс” нигоҳида (+видео)