Корпоратив муносабатларни ривожлантириш ҳамда замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.

Қонунчиликни халқаро нормаларга, шу жумладан, Жаҳон савдо ташкилотининг битимларига уйғунлаштириш орқали ташқи савдони янада либераллаштириш зарурати йўқ эмас. 

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокамаси пайтида юқоридаги фикрлар билдирилди. 

Республика импортининг 32,3 фоизи эркин савдо режими ўрнатилган мамлакатлар, 61,4 фоизи энг кўп қулайлик бериш режими қўлланилаётган давлатлар ҳиссасига ва қолган 6,3 фоизи савдо режими белгиланмаган давлатлар ёки ишлаб чиқарган мамлакати аниқланмаган товарлар ҳисобига тўғри келиши қайд этилди. 

Хусусан, республикага импорт қилинаётган товарларнинг 95 фоизи Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлардан, қолган 5 фоизи эса ушбу ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлардан олиб келинмоқда.

Шуларни инобатга олган ҳолда, мазкур қонун билан Божхона кодексига энг кўп қулайлик бериш режимига эга бўлмаган давлатлардан Ўзбекистонга келтирилаётган товарлар учун товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат мавжуд бўлмаганда импорт божини икки карра ошириб қўллаш амалиёти бекор қилинмоқда.

Шу билан бирга, Божхона органи томонидан ҳаракатлар ёки тартиб-таомиллар бажарилгандан сўнг Давлат бюджетига ўтказилиши белгиланган божхона тўловларининг муддати 5 иш кунидан 3 иш кунига қисқартирилмоқда.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар билан миллий қонунчилик нормаларини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштириш орқали ташқи савдони адолатли қоидалар асосида амалга ошириш, импорт ва экспорт кўламини кенгайтиришга эришилади.

Қонунда акциядорлик жамиятлари ижро органлари ҳамда кузатув кенгашлари аъзоларининг фидуциар мажбуриятлари, жамият мажоритар акциядорларининг умумий мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаш ҳисобига корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, корпоратив бошқарувнинг замонавий услуб ва механизмларини жорий этиш каби масалалар ҳам ўз аксини топган.

Сенаторлар томонидан маъқулланган қонун тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда қулай шарт-шароитлар яратиб, иқтисодиётни жадал ривожлантириш имкониятларини кенгайтиради. 

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Айрим товарларга нисбатан импорт божини икки карра ошириб қўллаш амалиёти бекор қилинади