Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлиси давом этмоқда. Мажлисда Президент бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида қўйилган масалалар ижросига эътибор қаратилди.

Ушбу масала юзасидан фикр билдирган Сенат Раиси Танзила Норбоева ислоҳотлар туб негизига инсон, халқ манфаати барча нарсадан устун деган концептуал ғоя қўйилганини таъкидлади. “Инсон қадри учун” тамойили барча ислоҳотларнинг бош мезонига айланди.

– Жорий йил 16 июнь куни Президентимиз ҳузурида ўтган мажлисда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан катта вазифалар қўйилди, – деди Т.Норбоева. – Мисол учун, ёз мавсуми бошланиши билан энергия истеъмоли ортади ва таъминот масаласи долзарблашади. Шундан келиб чиқиб, энергия самарадорлигини ошириш, самарадор технологияларга ўтиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Камбағалликдан чиқариш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида биринчи ярим йилликнинг ўзида 2,6 миллион аҳолини банд қилиш, 722 минг одамни камбағалликдан чиқариш масаласи қўйилди. 

Энг муҳими, аҳоли билан мулоқотни янада кучайтириб, улар кўтараётган масалаларни тез ҳал қилиб бериш барчамизнинг асосий вазифамиз бўлиши зарур. 

Айтиб ўтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, кўрилаётган чоралар натижасида барқарор ўсиш суръатлари таъминланди. 

Биргина жорий йилнинг ўзида саноат 6,4 фоизга ўсди, экспорт ҳажми 18 фоизга, хорижий инвестициялар 46 фоизга ошди. Қиймати 3 миллиард долларлик 2,5 мингдан зиёд янги қувватлар ишга тушди. 

Бироқ бугунги замон ривожланиши, дунёда юзага келаётган глобал муаммолар, янги уруш ўчоқлари ҳамда беқарорликнинг давом этиши ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишни, тараққиёт суръатларига мос янги вазифаларни қўйишни талаб қилмоқда.

Хусусан, ислоҳотларнинг самарадорлигига салбий таъсир қилувчи омиллар қайд этилди. Жумладан, вазирлик ва ҳокимликлар, уларнинг вилоят, туман даражасидаги бўғинларининг муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича иши етарли даражада самарадор эмаслиги таъкидланди. 

Аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи, жумладан, сув таъминоти, туман ва маҳалладаги инфратузилма, озиқ-овқат хавфсизлиги, бандлик, камбағалликдан чиқариш, маҳаллий бюджет тушумларини ошириш, жиноятчиликни қисқартириш, йўл қурилиши, жамоат транспорти, шаҳарсозлик, “Яшил макон” лойиҳасини амалга ошириш, энергия таъминоти каби муҳим соҳалардаги бирламчи вазифалар муҳокама қилинди. 

Бундан ташқари, белгиланаётган вазифа ва топшириқларни самарали амалга ошириш учун янги ташкилий ва маъмурий ислоҳотлар бошлангани, мавжуд муаммолар, аҳоли томонидан кўтарилаётган мурожаатларни ҳал қилиш бўйича янги тизим ишга туширилаётгани қайд этилди. 
Сенаторлар Президент томонидан қайд этилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Хусусан, жойларда аниқланган муаммоларни бартараф қилишда ҳудуд ва республикадаги масъулларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириб бориш лозим. Фуқаролар билан ишлаш тартибини янги даражага олиб чиқиш, мурожаатларни доимий таҳлил қилиш, аҳоли томонидан кўтарилган муаммоли масалаларни Сенат мажлисларига олиб чиқиш мақсадга мувофиқ. 

Бундан ташқари, дастурлар, лойиҳаларнинг ижросини таъминлашда уларни қай даражада самарали бажарилгани, қандай натижа берганига асосий урғу бериш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда маҳаллий кенгашларнинг фаоллигини ошириш муҳимлиги қайд этилди. 

Муҳокама якунида бу борада Олий Мажлис Сенати ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари олдида турган биринчи даражали вазифалар юзасидан Сенатнинг қарори қабул қилинди. 

Н.Абдураимова, 
Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: аҳоли билан мулоқотни янада кучайтириб, улар кўтараётган масалаларни ҳал қилиш асосий вазифамиз бўлади