«Микрокредитбанк» АТБ ва «UnaFinancial» халқаро молия технологиялари холдинги ҳамкорлигида янги микромолия ташкилоти — Una Moliya’нинг расмий очилиш тадбири ўтказилди.

Банк Ахборот хизматининг маълум қилишича, лойиҳанинг асосий мақсади — гаров ва кафил талаб этилмайдиган, бутунлай онлайн микроқарзларни тақдим этиш орқали тадбиркорлар ва олис ҳудудлардаги аҳоли учун молиявий имкониятларни кенгайтиришдир.

Ушбу янги хизматнинг ишга тушиши муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этган «Микрокредитбанк» АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Икром Жуманиязов ҳамда «UnaFinancial» минтақавий директори Алмаз Торутаев лойиҳа кичик тадбиркорлик учун ишончли молиявий қўллаб-қувватловчи ташкилот бўлишини таъкидлашди.

И.Аввалбоев, ЎзА

Реклама ҳуқуқи асосида

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда янги микромолия ташкилоти – Una Moliya иш бошлайди