АҚШ Шимолий-шарқи ва Ўрта ғарбида ҳаддан зиёд юқори ҳарорат кузатиляпти. Ўн миллионлаб одам жазирамадан азият чекмоқда. Айрим жойларда электр узилиб, поезд қатнови тўхтаган.

“Reuters” ёзишича, аксар ҳудудларда бир ҳафта давом этиши кутилаётган жазирамадан огоҳлантириш тартиби кучга кирди. Шарқий қирғоқ расмийлари иссиқлик билан намлик қўшилгач, ҳарорат 43 даражага чиқиши мумкинлигини айтган.

Электр тармоғи тизими раҳбарияти станциялар имкон даражасида юқори қувват билан ишлашга тайёр туриши зарурлигини сўраган.

Олимлар огоҳлантиришича, бундай фавқулодда ҳолат янги меъёрга айланиб қолиши мумкин. Қайси ҳудудлар иқлим ўзгаришининг энг ёмон таъсиридан қутулиши мумкинлиги ҳақида эса фақат тахмин кучаймоқда.

Бинобарин, иқлим ўзгариши, об-ҳаво билан боғлиқ ҳар қандай таъсир, хусусан ҳаддан ташқари иссиқлик инсон ҳаётига, ҳатто, сув тошқини ёки бўрондан ҳам кучли хавф туғдиради.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ рекорд даражадаги иссиқлик тўлқинини қайд этди