Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мўғулистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Туризм қўмитаси томонидан мамлакатнинг сайёҳлик имижини тарғиб қилишга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда.

Улан-Баторнинг марказий кўчаларидаги энг йирик ЛEД-экранларда Ўзбекистоннинг бой тарихий, маданий ва табиий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи видеороликлар намойиши бошланди. Кадрларда қадимий шаҳарлар, гўзал манзаралар, Ипак Йўли бўйлаб ноёб йўналишлар ва замонавий сайёҳлик объектлари акс этган.

Ушбу акциянинг мақсади Мўғулистоннинг кенг жамоатчилигини Ўзбекистондаги сайёҳлик имкониятлари билан таништириш, саёҳатларга қизиқишни рағбатлантириш ва икки мамлакат ўртасидаги туризм алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат.    

ЛEД-экранларда тарғибот ўтказиш Ўзбекистоннинг ташқи туризм бозоридаги ўз мавқеини кенгайтириш бўйича умумий стратегиясининг бир қисмига айланди. Бу стратегия замонавий медиа форматларидан фойдаланиш ва устувор мамлакатлар билан мақсадли ишлашни ўз ичига олади.

Зиёвуддин Нуриддинов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Улан-Батор кўчаларида сайёҳлик салоҳиятини намойиш этмоқда