Ҳайвонот боғидан чиққан айиқлар дўкондаги асални еб қўйди
Буюк Британиянинг Кент графлиги “Wildwood Devon” номли ҳайвонот боғини тарк этган икки айиқ яқин атрофда жойлашган дўкондаги асални еб битирган.
Маймоқ жониворлар қўрадан қочиб, тўғри озиқ-овқат дўконига йўл олган. Икки ва беш ёшли Миш ва Люси жамоатчиликка ҳеч қандай хавф туғдирмаган ҳолда, майда тадбиркорнинг бир ҳафталик асал захирасини паққос туширган. Хайрият-ки, тажрибали қўриқчилар бир соатда ҳайвонларни боққа қайтарган.
Айиқлар уйига қайтгач, ухлаб қолишган.