Ўш шаҳрида Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг талаба ёшлари ўртасида 8 та спорт йўналиши бўйича “Талабалар спартакиадаси” мусобақалари бўлиб ўтди.

Ўш давлат университетининг спорт мажмуаларида, спорт майдончаларида ташкил этилган мусобақаларда мамлакатимизнинг Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент вилояти олий ўқув юртларининг спорт билан мунтазам шуғулланиб келаётган 100 нафарга яқин талаба-ёшлари ғолиблик учун кураш олиб борди. 

 Ўтказилган мусобақалар натижасида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

– “Талабалар спартакиадаси” чинакам дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Юртимиз олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар футзал, оғир атлетика, белбоғли кураш, стол тенниси, шахмат, бадминтон каби спорт турларида юқори ўринларни эгаллади. Муҳими, спорт мусобақалари орқали дўстлик алоқалари мустаҳкамланди, – дейди спорт вазири маслаҳатчиси Ш.Мўминжонов.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва Ўзбекистон талабалари ўртасидаги фестивалнинг илк мусобақалари 2023 йили Ўзбекистоннинг Қўқон шаҳрида бўлиб ўтганди.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Талабалар спартакиадаси”да дўстлик ғалаба қозонди