Халқаро спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишда антидопинг қоидаларига амал қилиш муҳим омил саналади.

Мамлакатимизда профессионал спортчиларни, терма жамоаларни допингдан ҳимоя қилиш, жаҳон ва қитъа чемпионатларида муносиб иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида спорт федерацияларида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси томонидан терма жамоа спортчилари ва мураббийлари учун Халқаро тест агентлиги (ITA) ҳамда Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) экспертлари иштирокида ўтказилган антидопинг семинари айни мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

–Онлайн тарзда ташкил этилган семинарда Олимпия ўйинлари ғолиблари, жаҳон чемпионлари Руслан Нуриддинов, Акбар Жўраев каби тажрибали спортчилар билан бир қаторда, бир гуруҳ ёшларнинг қатнашгани келгусида халқаро спорт майдонларида ўтадиган нуфузли мусобақаларда ютуқларга эришишга хизмат қилиши шубҳасиз, – дейди терма жамоа бош мураббийи Баҳром Мендибоев.

Семинар давомида мамлакатимиз спортчилари ва мураббийларига тақиқланган моддаларнинг хусусиятлари, тегишли дори-дармонлардан фойдаланиш тартиби, машғулот ва мусобақалар давомида допинг тест олиш жараёнлари, ҳалоллик тамойилларига амал қилишнинг муҳим жиҳатлари хусусида зарур тушунчалар берилди.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетикачилар учун антидопинг семинари ташкил этилди