Хитойнинг Пекин шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича 3 та ёш тоифасида ўтказилган жаҳон кубоги мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари яккалик ва жамоавий беллашувларда муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақанинг яккалик баҳслари бўйича ўтган сўнгги беллашувларда Рухшонахон Ўктамова ёшлар ўртасида олтин медалга эга чиққан бўлса, ўсмирлар орасида Азизбек Яҳёев ва Ойшажон Ражаббоева иккитадан олтин медалга сазовор бўлди. Шу тариқа, терма жамоамиз 15 та олтин, 5 та кумуш, 4 та бронза, жами 24 та медални қўлга киритди ва яккалик баҳсларини медаль жамғариш бўйича иккинчи ўринда якунлади.  

Шунингдек, жаҳон кубогининг сўнгги кунида ўтган аёллар ўртасидаги жамоавий дастурда Ақидахон Ахтамова, Моҳичеҳра Фозилова ва Рухшона Ўктамовадан иборат терма жамоамиз олтин медалга эга чиқди. Ушбу йўналишнинг кумуш ва бронза медаллари Жанубий Корея ҳамда Куба термасига насиб этди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара пауэрлифтингчиларимиз жаҳон кубогида 25 та медалга эга чиқди