Вьетнамнинг Вунгтау шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича U17 ёш тоифасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Мазкур мусобақанинг навбатдаги кунида аёллар кураши бўйича беллашувлар старт олди.

Қувонарлиси, ушбу баҳсларда вазни 40 килограммгача бўлган ҳамюртимиз Шоҳиста Назарова сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувида ҳиндистонлик Чештани мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, -46 кг. вазн тоифасида финалга қадар муваффақиятга эришган Машҳура Абдумусаева терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални тақдим этди.

Бугун, 25 июнь куни аёллар ва эркин кураш бўйича бир неча вазн тоифасида ўтиши кутилаётган беллашувларда повлонларимиз медаллар учун гиламга чиқадилар.

Маълумот ўрнида: Осиё чемпионатининг юнон-рум кураши бўйича якунига етган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиқди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Медаль жамғаришда Қозоғистон ва Қирғизистон термалари 2-3 ўриндан жой олди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар курашида Шоҳиста Назарова Осиёда тенгсиз бўлди