Хитойдан хабарлар

Хитойда бугунги кунда “ақлли” иссиқхоналар барпо  этиш авжида. Шинжоннинг Чанцзи шаҳрида энг илғор технологиялар қўлланилган “ақлли” иссиқхона бор. У асосан диаметри  25 – 100 мм бўлган пластик қувурлардан иборат. Улар экилган ўсимлик нави, турига қараб тешиб қўйилган ва ўша жойга уруғ ташланади ёки ёш ниҳол экилади. Қувур ичи биогомусга тўлатилган. Суғориш, ўғитлаш ягона сиғимдаги эритмани қувурларга юбориш орқали амалга оширилади. Қувурлар эса 8– 12 қаватгача бўлиб, эни ва узунлиги учун майдон керак, холос. Ёки бир сотих майдонда 8-10 минг тупгача турли ош кўки экилиши мумкин. Ҳосил эса ҳар 20 кунда йиғиб олинади.  

–Ҳаммаси бир муҳандиснинг синов лойиҳасидан бошланган, – дейди иш юритувчи Ян Цзинь. –Кейин унга битта майдон ажратилди. Самарасини кўргач, ҳозир 122 минг квадрат метр жойда “ақлли” иссиқхона ишлаб турибди.  

Тажриба мамлакат бўйлаб тарқалиб, 450 та шу каби “ақлли” иссиқхоналар фаолият кўрсатяпти.

Шуни айтиш керакки, ҳамма иш компьютерда бошқарилади. Қолаверса, сабзавот пишиш вақти учдан бирга қисқарди. Харажат тежалиши натижасида даромад йил сайин ортиб бормоқда.  

–Бизнинг тавсия билан жуда оз жой эгаллайдиган модулларни ҳозир хонадон ошхонасига ўрнатишяпти, - дейди Ян Цзинь. – Натижада қишин - ёзин ўзингиз етиштирган ош кўкларини истеъмол қилаверасиз.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ақлли” иссиқхона