Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга амалга ошираётган давлат ташрифи доирасида, 2025 йил 23 июнь куни Улан-Батор шаҳрида “Ўзбекистон — Буюк Ипак йўли дурдонаси” мавзусида Ўзбекистон-Мўғулистон туризм форуми бўлиб ўтди. Мазкур тадбир икки давлат ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилди.
Ўзбекистон - Мўғулустон Халқаро туризм форуми ўтказилди
Форумда Ўзбекистон Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ж. Абдусаломов, Мўғулистон маданият, спорт, туризм ва ёшлар ишлари вазири Чинбатйн Ундрам, Мўғулистон туризм уюшмаси президенти Дамба Гантемур, "Ҳунну Аир" авиакомпанияси тижорат директори Тсеренху Турболд ҳамда икки мамлакатнинг 150 дан ортиқ туризм соҳаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини акс эттирувчи кенг қамровли тақдимотлар намойиш этилди. Жумладан, мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, янги сайёҳлик масканларининг яратилиши, замонавий инфратузилмалар, экологик, зиёрат ҳамда гастрономик туризм йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар батафсил ёритиб берилди.
Айниқса, форум иштирокчиларининг эътиборини Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари — Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва Тошкентдаги ноёб меъморий обидалар, УНEССО мероси рўйхатига киритилган қадимий масканлар, миллий ҳунармандчилик марказлари ва бошқа тарихий-маданий бойликлар тортди.
Тадбир доирасида ўтказилган «Б2Б» ва «Г2Б» учрашувларда Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг туризм соҳаси вакиллари иштирок этиб, ўзаро ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар. Натижада икки томонлама шартномалар имзолаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди ва сайёҳлар алмашинувини ошириш режалаштирилган.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/aGcpbfIRkQk?si=AYqhNbhjHB_gIJDw" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин НУРИДДИНОВ,
Анвархўжа АҲМEДОВ,
ЎзА