Бугун пойтахтимизда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда вазирлик тизимидаги ташкилотларда фаолият юритаётган 200 нафардан ортиқ ёш мутахассис, қатор олий таълим муассасалари талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Учрашув аввалида вазир барча ёшларни яқинлашиб келаётган 30 июнь  – Ёшлар куни билан табриклаб, сўнгги йилларда Президент ташаббуси билан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга имкониятлар яратиш, мамлакат ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади. 

Жўрабек Мирзамаҳмудов сўзларига кўра, энергетика соҳасидаги ислоҳотлар, хусусан, “яшил” энергияни ривожлантириш каби муҳим йўналишларда ёш кадрлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга. 

– Ёшлар – бизнинг келажагимиз. Агар уларга ишонч билдириб, муносиб шарт-шароит яратиб берсак, улар нафақат соҳамизнинг, балки бутун мамлакатнинг тараққиётига улкан ҳисса қўша олади. Шу боис, ҳар бир ёш мутахассисни тарбиялаш, қўллаб-қувватлаш ва тўғри йўналиш бериш бизнинг бурчимиз ҳисобланади. Бугунги кунда давлат хизматчиларига оид янги маъмурий ислоҳотларни ифода этган Президент фармони қабул қилинди. Унда давлат хизматига қабул қилиш, хизмат жараёни ва юқори лавозимга кўтарилиш тартиблари аниқ белгилаб берилган. Шу муносабат билан ҳар бир соҳада, жумладан, энергетика ва нефть-газ йўналишида ҳам кадрларни танлаш ва жойлаштириш учун аниқ мезонлар жорий қилинган. Аввало, давлат гранти асосида ёки корхона ҳисобидан шартнома асосида таълим олган битирувчилар иш билан таъминланади. Бу, албатта, бошқа ёшлар ишга қабул қилинмайди, дегани эмас. Ҳар бир бўш иш ўрнига очиқ ва шаффоф танлов асосида қабул амалга оширилади. Имтиҳонлар ва суҳбатлар орқали номзодларнинг билим ва салоҳияти холис баҳоланади, – деди вазир. 

Учрашув давомида вазирлик тизимида ёшлар масаласига қаратилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Таъкидланишича, ҳозирги кунда ёқилғи-энергетика тармоғида 100 минг нафардан зиёд ишчи-ходим фаолият юритмоқда. Уларнинг 14 минг 274 нафари - 30 ёшгача бўлган ёш мутахассислардир.2024 йилнинг ўзида 700 нафар ёш мутахассис олий таълим муассасаларини тамомлаганидан сўнг соҳада иш бошлаган. Шунингдек, 876 нафар коллеж ва техникум битирувчилари ҳам тармоқда ўз меҳнат фаолиятини бошлаган. Бу рақамлар ёш мутахассисларни соҳага кенг жалб этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини кўрсатади.

Учрашувда савол-жавобларга ҳам кенг ўрин берилди. Ёшлар томонидан берилган қизиқарли саволларга жавоб қайтарган вазир ўз тавсияларини ҳам баён этди.

– Кўплаб ёшлар дарҳол марказий идораларда иш бошлашни хоҳлашади. Бироқ менинг маслаҳатим шуки, аввал ишлаб чиқариш корхоналарида, соҳанинг қуйи бўғинларида ишлаб, амалий тажриба тўплаш зарур. Бу билимлар келажакда юқори лавозимларда ишлаётганда муаммоларни тўғри тушуниб, уларга самарали ечим топиш имконини яратади. Биз ҳамкорлик қилаётган барча университетлар, жумладан, Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали ҳам доимий эътиборимизда. У ердаги ҳар бир битирувчининг келгуси фаолияти мунтазам мониторингда турибди. Маълумотларга кўра, Губкин филиали битирувчиларининг деярли 99 фоизи муваффақиятли ишга жойлашган ва уларда жиддий муаммолар кузатилмаган. Бизнинг энг катта ишончимиз салоҳиятли ва фидокор ёшлардир, – дея таъкидлади вазир.

Мулоқот давомида сўнгги йилларда хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, хусусан, иссиқлик, қуёш ва шамол электр станциялари қурилиши ҳақида ҳам маълумот берилди. Вазир бу соҳада қилинадиган ишлар ҳали олдинда эканини қайд этиб, ёшларга янада кўпроқ эътибор қаратиш, иқтидор ва имкониятларини намоён қилиши учун шароит яратиш зарурлигини таъкидлади. 

Тадбир якунида соҳада меҳнат қилаётган энг фаол ёшлар ва талабалар тақдирланди. 

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/LileZJhu3MA?si=jqVtZHsfZYr6mEHq" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Насиба Зиёдуллаева,

Аброр Содиқов, 

Анвархўжа Аҳмедов (видео-монтаж),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жўрабек Мирзамаҳмудов: “Ёшларга ишонч билдирсак, улар бутун мамлакат тараққиётига ҳисса қўша олади” (+видео)