Ўзбекистон халқаро майдондаги савдо-иқтисодий муносабатларини изчил ривожлантириб, стратегик ҳамкорлар билан амалий мулоқотни кенгайтирмоқда. Бу жараёнда Осиё минтақасидаги нуфузли ҳамкорлардан бири – Малайзия билан муносабатлар алоҳида ўрин тутади.

Бугун пойтахтимизда ўтказилган Ўзбекистон – Малайзия бизнес форуми бу борада ҳамкорлик кўламини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этди.  

Унда  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров,  Малайзия –Ўзбекистон бизнес кенгаши президенти Дато Сри Кинг Лим, Малайзия делегацияси номидан Бош вазир ўринбосари –  энергетика ва сув трансформацияси вазири Фадиллаҳ Юсуф сўзга чиқиб, икки мамлакат ўртасидаги савдо, саноат, энергетика, инфратузилма ва хизматлар соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятларига урғу берди.  

Қайд этилганидек, бу жараёнда Ўзбекистон – Малайзия бизнес форуми икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, янги сармоявий йўналишларни белгилаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим платформа вазифасини ўтайди.  

Тадбирда Ўзбекистондаги очиқ ва инвесторларга қулай муҳит, сармоявий имкониятлар, иқтисодий ислоҳотлар ва яратилаётган шароитлар ҳақида атрофлича маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор йўналишларда фикр алмашди.  

Тадбирнинг асосий қисмида турли вазирлик ва идоралар вакиллари тақдимотлар ўтказди. Энергетика соҳасидаги ислоҳотлар, икки томонлама савдо муносабатлари, “яшил энергия” соҳасидаги ташаббуслар, Ўзбекистоннинг инвестициявий муҳити ва бизнесни қўллаб-қувватлаш механизмлари каби масалалар муҳокама қилинди.  

Форум доирасида юзма-юз мулоқотга йўналтирилган B2B учрашувлари ҳам ташкил этилди. Ўзбекистон ва Малайзия ишбилармон доиралари ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган таклифлар муҳокама қилинди, қатор келишувларга эришилди.  

Шунингдек, бизнес-форум доирасида икки томонлама расмий ҳужжатлар алмашуви маросими бўлиб ўтди. Бу ҳужжатлар яқин истиқболда амалий лойиҳаларни бошлаш ва институционал шерикликни ривожлантиришга хизмат қилади.  

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги бизнес алоқалари янги босқичга кўтарилмоқда