Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан жорий йилнинг 24-25 июнь кунлари ушбу мамлакатда давлат ташрифи билан бўлади.

Бу ташриф мазмун-моҳиятига кўра тарихий воқеа, десак, муболаға бўлмайди. Нега деганда, икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилган ўттиз йилдан ортиқ вақт давомида биринчи марта Ўзбекистон раҳбари Улан-Баторга давлат ташрифи билан бормоқда. 

Шу маънода айтиш мумкинки, ушбу ташриф ўтган йилнинг июнь ойида Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида бошланган фаол сиёсий мулоқотнинг мантиқий давомидир.

Ўзбекистон ва Мўғулистон географик жиҳатдан узоқ жойлашган ва умумий чегараларга эга бўлмасада ўзаро алоқалар дипломатия, иқтисодиёт, транспорт, маданият ва гуманитар соҳаларда жадал ривожланмоқда. Хусусан, Тошкентда Мўғулистон элчихонасининг очилиши, ҳукуматлараро ва парламентлараро мулоқотнинг фаоллашгани, 14 та икки томонлама битимнинг имзоланиши ўзаро ишонч ва шерикликни чуқурлаштириш истаги кучайганидан далолат беради. 

Шавкат Мирзиёевнинг Улан-Баторга давлат ташрифи Ўзбекистон–Мўғулистон муносабатларида янги босқични бошлаб беради. Бунда прагматизм, ўзаро манфаатдорлик, барқарор ривожланиш ва замонавий муаммоларга ҳамжиҳатлик билан ёндашиш асосий йўналтирувчи тамойиллар ҳисобланади.

Дипломатик асослар ва сиёсий мулоқот

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги дипломатик алоқалар 1992 йил 25 январда ўрнатилган. Ўшандан буён икки томонлама ҳамкорлик мўътадил ривожланди, аммо сўнгги йилларда мамлакат раҳбарларининг стратегик очиқлик сиёсати туфайли бу ҳамкорлик юқори босқичга кўтарилди. 

Олий даражадаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш 2024 йилда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Мустақиллик йилларида илк бор Мўғулистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи икки томонлама муносабатлар салоҳиятини қайта баҳолашда муҳим нуқта бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, Мўғулистон биз учун Осиё минтақасидаги анъанавий ва ишончли ҳамкордир. Ўзбекистон–Мўғулистон муносабатлари дўстлик, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган бўлиб, конъюнктурага боғлиқ эмас”.

Икки давлат раҳбарларининг самарали музокаралари якунлари бўйича Давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги Қўшма баёнот, шунингдек, 14 та ҳукуматлараро ва бошқа ҳужжатлар имзоланди. Бу савдо ва транспортдан тортиб фан, қишлоқ хўжалиги, хавфсизлик ва оммавий ахборот воситаларигача бўлган жабҳаларни ўз ичига олади. Улар орасида Халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битим, Туризм соҳасидаги ҳамкорлик дастури, Фанлар академиялари ва ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар, шунингдек, Қўшма ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги баённома бор.

Ушбу келишувларни тизимли равишда илгари суриш мақсадида Бош вазир ўринбосарлари даражасидаги Ҳукуматлараро комиссия тузилди. Имзоланган ҳужжатларнинг ижросини назорат қилиш ва янги ташаббусларни мувофиқлаштириш комиссиянинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

2024 йилда Мўғулистоннинг Тошкентда элчихонаси очилгани алоҳида аҳамиятга эга. Маросимда давлат раҳбарлари иштирок этгани муносабатларни институционал жиҳатдан мустаҳкамлашга бўлган сиёсий иродани намойиш этди. Парламент дипломатияси ҳам тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон сенаторлари ва Мўғулистон парламентлараро дўстлик гуруҳи аъзолари ўртасидаги учрашувлар минтақалараро ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва давлатлараро келишувлар ижроси устидан парламент назоратини амалга оширишга кўмаклашмоқда. Шунингдек, БМТ ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби халқаро ва минтақавий майдонларда мувофиқлаштириш кенгаймоқда. Бу ерда Тошкент ва Улан-Батор кўп томонлама мулоқот, барқарор ривожланиш ва халқаро ҳуқуқ тамойилларига риоя этилиши тарафдори бўлиб чиқмоқда.

Статистика ва савдо-иқтисодий кўрсаткичлар

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги товар айланмасининг 2022-2024 йилларда сезиларли ўсиши икки томонлама савдо ҳамкорлигининг ҳақиқий ривожланиш суръатидан далолат беради:

Йил

Ўзбекистон экспорти, 
млн АҚШ доллари

Мўғулистондан импорт, 
млн АҚШ доллари

Умумий товар
 айланмаси, 
млн АҚШ доллари

2022

7,100

2,800

9,900

2023

10,200

3,600

14,000

2024 йилнинг 5 ойи

7,900

3,100

11,000

(Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг статистик ҳисоботларидан олинган)

Ўсиш ва тузилиши

2023 йил: товар айланмаси 2022 йилга нисбатан деярли икки баравар ошиб, 14 миллион долларга етди. Экспорт 10,2 миллион долларни, импорт эса 3,6 миллион долларни ташкил этди.

2024 йил (дастлабки 5 ойда): товар айланмаси аллақачон 11 миллион долларни (экспорт - 7,9 миллион доллар, импорт - 3,1 миллион доллар) ташкил этди, бу ўсиш тенденцияси давом этаётганини кўрсатмоқда.

БМТнинг расмий манбалари (COMTRADE) тасдиқлашича, 2024 йилда Ўзбекистон товарларининг Мўғулистонга экспорти 26,5 миллион долларга етди. Бу 2023 йилги кўрсаткичдан (тахминан 10 миллион доллар) икки баробар кўп.

Экспорт ва импорт тузилмаси

Ўзбекистоннинг Мўғулистонга экспорти асосан қуйидагилардан иборат:

  • Озиқ-овқат маҳсулотлари (сабзавотлар, мевалар, озиқ-овқат маҳсулотлари);
  • Енгил саноат ва автомобилсозлик маҳсулотлари (жумладан, Chevrolet автомобиллари);
  • Тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари.

Мўғулистондан импорт қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Тирик чорва моллари, гўшт, тери ва жун;
  • Минерал ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари.

2023 йилги маълумотларга кўра, Мўғулистон Ўзбекистонга тахминан 4,6 миллион долларлик қўй ва қўй гўшти етказиб берган. Ўзбекистон эса Мўғулистонга 5,4 миллион долларлик товар, жумладан, узум, мевалар, озиқ-овқат маҳсулотлари, совитиш ва музлатиш ускуналари, ҳамда юк машиналари етказиб берган. 

Иқтисодий ҳамкорлик ва бизнес

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида стратегик соҳаларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу   икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик кўламини изчил кенгайтирмоқда. Сўнгги икки йил давомида аграр сектор, енгил саноат, фармацевтика, транспорт ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мўғулистондан Ўзбекистонга тирик майда шохли моллар етказиб берилиши муҳим воқеалардан бирига айланди. 2024 йилнинг январь ойида дастлабки рейслар амалга оширилиб, 1440 дан ортиқ қўй етказиб берилди. Жами 100 минг бошгача мол импорт қилиш режалаштирилмоқда. Ҳайвонлар Навоий вилоятидаги ихтисослаштирилган хўжаликларга жўнатилди. У ерда замонавий ветеринария ва генетика стандартлари асосида наслчилик ишлари олиб борилади. Шу билан бирга томонлар Яқин Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиё экспорт бозорлари талабларига мос келадиган комплекс чорвачилик ва гўштни қайта ишлаш кластерларини,  ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда жун ва терини чуқур қайта ишлаш корхоналарини барпо этиш устида ишламоқда.

Улан-Баторда 2024 йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар тақдим этилган Chevrolet расмий автодиллерлик марказининг очилиши алоҳида эътиборга молик. Биринчи модель – Chevrolet Cobalt  харидорга топширилди. Бу қадам Ўзбекистон автомобиль саноати экспорт географиясининг кенгайиши, шунингдек, Мўғулистон бозорининг рақобатбардош ва арзон техникага қизиқиши ортиб бораётганини англатади.

Саноат ҳамкорлиги доирасида фармацевтика соҳасидаги лойиҳалар фаол ривожланмоқда. Томонлар Ўзбекистон дори воситаларини Мўғулистонга етказиб бериш, шунингдек, қўшма ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Истиқболда Тошкентда Мўғулистон томони иштирокида ташхис маркази ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Қурилиш материаллари, ахборот технологиялари ва тўқимачилик саноати соҳасида ҳам истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Бир қатор Мўғулистон компаниялари базальт қазиб олиш ва қайта ишлаш, рақамли ечимлар, шунингдек, ўзбек хомашёси асосида тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларга сармоя киритишга тайёрлигини билдирган.

Самарқандда  2024 йилда ўтказилган Ўзбекистон – Мўғулистон бизнес-форуми, шунингдек, 2025 йил июнь ойида Тошкентда 150 дан ортиқ компания иштирокида ўтказилган шунга ўхшаш тадбир ишбилармонлар ҳамкорлигига жиддий туртки бўлди. B2B ва G2B учрашувлари доирасида қурилиш, машинасозлик, озиқ-овқат саноати ва логистика соҳаларида қўшма лойиҳалар бўйича келишувларга эришилди. Келгуси ойларда икки мамлакат пойтахтларида саноат кўргазмалари ўтказиш ва ўзаро савдо уйларини очиш режалаштирилган.

Бундай ташаббусларни Қўшма ишбилармонлар кенгаши, шунингдек, жорий йил охиригача имзоланадиган инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш ва солиқларни тартибга солиш тўғрисидаги битимлар қоидалари қўллаб-қувватламоқда. Ушбу чора-тадбирлар икки мамлакат инвесторлари учун қулай ва башорат қилинувчи ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилган.

Транспорт ва логистика

Сўнгги икки йилда Ўзбекистон – Мўғулистон ҳамкорлигини кенгайтиришнинг асосий йўналишларидан бири транспорт-логистика мажмуаси бўлди. Мамлакатларнинг бир-биридан географик узоқлиги стратегик жиҳатдан пухта ўйланган ечимларни талаб қилади. Бугунги кунда томонлар барқарор алоқа каналларини таъминлай оладиган инфратузилма боғланишини мақсадли равишда шакллантириб бормоқда.

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг 2024 йил июнь ойида Тошкентга давлат ташрифи доирасида иккита асосий ҳужжат – Халқаро автомобиль ташувлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ва Ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланди:. Ушбу келишувлар мамлакатлар ўртасида мунтазам рейсларни йўлга қўйиш ва соддалаштирилган транзит учун ҳуқуқий асос бўлди.Томонлар Тошкент – Улан-Батор йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўйишга келишиб олди. Бу Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги биринчи мунтазам ҳаво қатнови бўлади. Дастлабки режаларга кўра, парвозлар Hunnu Air компанияси томонидан Ўзбекистон авиация тузилмалари билан ҳамкорликда 2025 йил сентябрь ойидан амалга оширилади. Бу пойтахтлар ўртасидаги йўл вақтини сезиларли даражада қисқартириш, ишбилармонлик, сайёҳлик ва гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш имконини беради.

Шу билан бир вақтда, автомобиль қатнови, айниқса юк ташишда ривожланмоқда. 2024 йилда Ўзбекистон ва Мўғулистон халқаро ташувлар учун рухсатномалар сонини икки баробарга оширди, E-Permit электрон тизимини жорий этиш бўйича келишиб олди ва Хитой ҳамда Қирғизистон орқали минимал транзит харажатлари билан мультимодал ташишларни амалга ошириш имконини берувчи синов йўналишини ишлаб чиқишни бошлади. Ушбу лойиҳа Мўғулистонни Шарқий Осиёнинг ҳаддан ташқари банд каналларини четлаб ўтиб, Марказий Осиё билан боғлайдиган муқобил савдо-логистика йўлагини яратишга қаратилган.

Муҳим ютуқлардан бири UzAuto Ўзбекистон автомобилларини Мўғулистонга етказиб бериш бошлангани бўлди. Биринчи партия 2024 йилда Улан-Баторга етказиб берилди. Лойиҳанинг ўзи эса Хитой орқали йўлга қўйилган логистика туфайли амалга оширилди. Шу тариқа, Ўзбекистон автосаноати маҳсулотларини Шарқий Осиё бозорларига олиб чиқиш стратегияси амалга оширилмоқда.

Маданий-гуманитар ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш ҳар томонлама шерикликни чуқурлаштириш бўйича умумий йўналишнинг ажралмас қисмига айланмоқда. 2024-2025 йилларда гуманитар йўналиш жадал ва мазмунли тус олиб, сиёсий ва иқтисодий мулоқотни ишонч ва ўзаро ҳурмат муҳити билан тўлдирди.

Икки мамлакат пойтахтларида ташкил этилган маданият кунлари муҳим аҳамият касб этди. Ушбу тадбирлар доирасида кўргазмалар, концертлар, фильмлар намойишлари, шунингдек, ўзбек ва мўғул халқларининг бой тарихий-маданий меросини намойиш этувчи қўшма халқ ижодиёти фестиваллари ўтказилди.

Маданий дастурлар билан бир қаторда ёшлар ва спорт алмашинувлари ҳам фаол ривожланмоқда. Спорт федерациялари делегацияларининг ташрифлари амалга оширилди, дўстона учрашувлар ва қўшма машғулотлар ташкил этилди. Икки томонлама келишув доирасида Ёшлар ташаббуслари марказини ташкил этиш имконияти, шунингдек, ҳар икки мамлакат ўқувчилари ва талабалари иштирокида ёшлар оромгоҳларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинмоқда. Устувор йўналишлардан бири таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўлди. Томонлар Ўзбекистон университетларида, жумладан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Урганч университети ва тиббиёт олий ўқув юртларида мўғулистонлик талабалар учун стипендиялар тақдим этишни қайта йўлга қўйишга келишиб олди. Ўзбекистон икки томонлама алмашинув доирасида Мўғулистон фуқаролари учун квоталарни оширишга тайёрлигини билдирди.

Мўғулистон Президентининг 2024 йилдаги ташрифи давомида имзоланган Фанлар академиялари ўртасидаги битимлар бу ҳамкорликка қўшимча рағбат берди. Ҳозирги кунда қўшма археологик тадқиқотлар дастури амалга оширилмоқда, шунингдек, университетлар ва илмий-тадқиқот марказлари ўртасида олимлар ва стажёрлар алмашинувини йўлга қўйиш режалаштирилган. Марказий Осиё ҳудудида Буюк ипак йўли меросини биргаликда ўрганиш лойиҳаси, жумладан, мўғул мутахассисларининг Қорақалпоғистон ва Самарқанд вилоятларига уюштирган ўзбек экспедицияларида иштироки ҳам қўллаб-қувватланди.

Соғлиқни сақлаш ва гуманитар ташаббуслар

Ҳамкорликнинг янги йўналишларидан бири соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро алоқалар бўлди. 2024 йилда эришилган келишувлар доирасида Тошкентда Мўғулистон тиббиёт маркази филиалини очиш режалари эълон қилинди. Ушбу лойиҳа илғор тиббий технологияларни жорий этишга ҳамда ташхис қўйиш ва касалликларнинг олдини олишда клиник ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Шунингдек, қўшма фармацевтика ташаббуслари ҳам ривожланмоқда. Мўғулистон томони ўзбек дори-дармон воситаларини харид қилишга, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этишга қизиқиш билдирмоқда. Тиббий сертификатларни ўзаро тан олиш ва фармацевтика маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш бўйича тегишли идоралар ўртасида маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда.

Гуманитар кун тартибида экологик ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон ва Мўғулистон чўлланиш ва иқлим ўзгаришига қарши кураш дастурларини мувофиқлаштириш ишларини бошлади. Томонлар Ўзбекистоннинг “Яшил макон” ташаббуси билан Мўғулистоннинг “Миллиард дарахт” дастурини уйғунлаштириш имкониятларини ўрганмоқда. Бунга қурғоқчил ҳудудларда биргаликда яшил ҳудудлар барпо этиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича тажриба алмашиш каби масалалар киради.

Геосиёсий ва минтақавий вазият

Денгизга чиқиш йўли бўлмаган ва Россия билан Хитой ўртасида жойлашган Мўғулистон Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда, минтақани ташқи сиёсатнинг истиқболли йўналиши сифатида кўрмоқда. Бундай яқинлашув транспорт алоқаларини ривожлантириш, энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш, барқарор ривожланиш бўйича тажриба алмашиш ва минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар яратади.

Умумий чегара йўқлигига қарамай, Ўзбекистон ва Мўғулистон тинчликни таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни илгари суриш ва кўп қиррали ташқи сиёсатни шакллантириш масалаларида ўхшаш ёндашувларни намоён этмоқда. Глобал ўзгаришлар шароитида икки мамлакат ҳам шериклик алоқаларини хилма-хил қилишга интилмоқда, минтақавий платформаларда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, Мўғулистоннинг “Марказий Осиё +” форматига қизиқиши ҳамда ШҲТ ва Туркий давлатлар ташкилоти каби тузилмалар билан институционал ҳамкорликка тайёрлиги унинг минтақа билан яқинлашиш йўлини тасдиқлайди.

Мультимодал транспорт йўналишларини яратишга, жумладан, Мўғулистоннинг Жанубий ва Марказий Осиё бозорларига чиқиши учун Ўзбекистоннинг логистика имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, “Миллиард дарахт” ва “Яшил макон” ташаббуслари ўртасидаги ҳамкорлик орқали иқлим ўзгариши муаммоларига нисбатан умумий минтақавий ёндашув мустаҳкамланмоқда.

Хулоса

Сўнгги икки йил ичида Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиши алоҳида алоқалардан тизимли ва кўп қиррали ҳамкорликка ўтишни намоён этмоқда. Ишончли сиёсий мулоқот, қўшма иқтисодий лойиҳаларнинг йўлга қўйилиши, гуманитар алмашинувларнинг кенгайиши ва транспорт инфратузилмасининг мустаҳкамланиши барқарор ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда.

Мўғулистон Президентининг 2024 йилда Тошкентга давлат ташрифи икки томонлама муносабатларнинг янги босқичини белгилаб берган тарихий воқеа бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Улан-Баторга давлат ташрифи қабул қилинган қарорларни амалга ошириш ва узоқ муддатли дастурларни ишга туширишга урғу берган ҳолда, ушбу ижобий ривожланишнинг давоми бўлади.

Ҳурмат, прагматизм ва барқарор ривожланишга интилиш ҳар икки мамлакат манфаатларига мос келади. Минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш шароитида Ўзбекистон ва Мўғулистон келажакка қаратилган кенг қамровли стратегик шериклик моделини яратмоқда. Бу шериклик нафақат икки томонлама муносабатларда, балки Марказий ва Шарқий Осиёда янги ривожланиш марказларини шакллантиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

                                               Абдуазиз ХИДИРОВ,
ЎзА шарҳловчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Мўғулистон  ҳамкорлиги янги босқичда