Пойтахтимизда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жамоат транспорти хизматини яхшилашга устувор аҳамият қаратилмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда Тошкент метрополитенининг йўналишлари кенгайтирилиб, янги ва замонавий бекатлар барпо этилди. Ер усти метроси замонавий технологиялар асосида бунёд этилиб, йўловчиларнинг узоғи яқин қилинди, кенг қулайликлар яратилди.

Тошкент метрополитенининг Ер усти ҳалқа йўли йўналишидаги 14 та бекатдан иборат “Технопарк – Қипчоқ” бекатлари ва бекатлар оралиғи барпо этилгандан буён йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда янги қурилган метро йўналишларида метро поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида ер усти эстакадалари ва бекатларидан маълум муддат фойдаланилгандан сўнг, режали профилактик ишларни амалга ошириш лозим. Шу муносабат билан Ер усти ҳалқа йўли йўналишининг “Технопарк – Қипчоқ” бекатлари оралиғида босқичма-босқич 3 ой муддатга мўлжалланган режали профилактик ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК Матбуот хизмати маълум қилди. 

Жумладан, режали профилактик ишларни амалга ошириш учун 2025 йил 28 июндан бошлаб “Қурувчилар (12-бекат) – Янгиобод (6-бекат)” бекатлари оралиғида метро поездлари ҳаракати тўхтатилади.

Тошкент метрополитени йўловчиларга ноқулайлик юзага келтирмаслик мақсадида “Қипчоқ–Янгиобод–Қипчоқ” метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади. 

Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонги 05:00 дан тунги 23:00 га қадар амалга оширилади. Бу эса йўловчиларнинг ўз манзилига етиб олишида ҳеч қандай муаммо ёки ноқулайликларни туғдирмайди. 

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қурувчилар – Янгиобод” метро бекатлари оралиғида ҳаракат вақтинча тўхтатилади