Кейинги йилларда хорижий давлатларда “Ўзбекистон маданияти кунлари”нинг ўтказилиши анъанага айланди. Бу эса мамлакатлар ўртасидаги маданий, ижтимоий-гуматинар алоқаларнинг тобора ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.

Маданият вазирлиги ахборот хизматига кўра, мазкур тадбир доирасида Ўзбекистон тарихи ва маданиятини акс эттирувчи кўргазма ташкил этилди. Кўргазмага ташриф буюрганлар Ўзбекистон ва Мўғулистон — бой тарих ва маданиятга эга давлатлар эканини таъкидлашди.

– Бизни буюк тарихий шахслар, Буюк Ипак йўли, кўчманчи ва ўтроқ тамаддунлар ҳамда маданий меросга бўлган ҳурмат бирлаштиради, – деди Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков. – Буюк Ипак йўли нафақат иқтисодий, балки маданий алмашинув учун ҳам муҳим йўл бўлган. У халқларимизни яқинлаштирди, маданий тажриба алмашишга имконият яратди. 

Шунингдек, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Мўғулистоннинг маданият, спорт, туризм ва ёшлар вазири Ундрам Чинбат ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Мўғулистонда “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилишидек муҳим воқеа икки давлат раҳбарларининг дўстона ва яқин ҳамкорлиги самараси экани алоҳида эътироф этилди. 

Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков учрашув давомида ушбу ёрқин тадбир маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, халқларимиз ўртасидаги ўзаро тушунишни чуқурлаштириш йўлида катта аҳамиятга эга эканини эътироф этди. 

Мўғулистон Миллий опера ва балет театрида “Ўзбекистон маданияти кунлари” доирасида ўзбекистонлик санъаткорлар иштирокида гала-концерт дастури бўлиб ўтди.

Айтиш керакки, 2024 йилнинг июнь ойида пойтахтда Ўзбекистон ва Мўғулистон санъат усталари иштирокидаги қўшма концерт дастури бўлиб ўтган эди.

Гала-концерт дастури давомида ўзбек миллий рақслари, куйлари, мақом ва опера санъатининг ёрқин намуналари ижро этилди.

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўғулистонда “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда