Қарор ва ижро

Президентимизнинг 2024 йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Наманган вилоятида жорий йилда 7 минг гектар ер, шундан 6 минг 119 гектари суғориладиган, 881 гектари эса яйлов ерларни ўзлаштириш белгиланган.

Тўрақўрғон тумани бўйича ўтган йилдан бошлаб 850 гектар фойдаланишдан чиқиб кетган майдоннинг 500 гектарини қайта фойдаланишга киритиш ҳаракатлари натижасида 350 гектари боғдорчилик учун  берилган. 

Жорий йилда эса яна 500 гектар, шундан 62,2 гектар ер ўзлаштириш, 437,8 гектар майдон қайта фойдаланишга тайёрланмоқда. Айни шу мақсадда қудратли техникалар “Шоҳидон нурли диёри” ММТП ҳудудидаги қир-адирликларда тинимсиз ишламоқда.

Бир пайтлар бепоён паст-баландликлар ўрнида бугун ажойиб боғлар қад ростламоқда. Масалан, Усмонжон Фозилов 100 гектар ерни ўз имкониятидан келиб чиқиб ўзлаштирди ва 60 гектарида гилос, ўрик, олхўри экди. Ўтган йилдан илк ҳосилни ола бошлаган бўлса, шу йил 12,5 тонна, 30 минг долларлик  ўрик мевасини экспорт қилди. Насриддин Сулаймонов эса 28 гектар ерни ўзлаштириб, боғ яратди. Айни кунларда кўчатлар орасига бақлажон экиб, қўш ҳосил олиш ҳаракатида.

Тез фурсатларда эса “Пунгон-Наманган” автомобиль йўлининг “4Р112” қисмидаги Тўрақўрғон тумани ҳудудидан  ўтувчи Фарғона халқа йўли бўйларида боғ-роғлар барпо этилади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боғлар юрт ободлигидан дарак беради