Хитойда Синхуа ва Хитой Янгиликлар агентлиги – CNS мамлакат ҳамда дунё давлатларидаги фойдаланувчиларига хизмат қилади.

CNS агентлигининг бош офиси Пекинда жойлашган. Агентликнинг Хитойда 31 та ва хорижда 21 та филиали мавжуд. Учта асосий янгиликлар тарқатиш маркази Пекин, Гонконг ва Нью-Йоркда жойлашган бўлиб, кунига 24 соат, йилига 365 кун ишлайди. Унинг Шинжон филиали барча турдаги янгиликлар, жумладан, мақола, фото, видео, махсус саҳифаларни тайёрлайди. Филиал ҳар куни ўртача 20 дан ортиқ хабарлар саҳифасини нашр этади.

Айни пайтда Шинжон бўлими Марказий Осиё, Ғарбий Осиё ва Жанубий Осиё бўйича халқаро алоқа олиб бориш вазифасини бажариб, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатларнинг йирик оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган.

Сўнгги йилларда Шинжон бўлими  Қирғизистон, Қозоғистон, Россиянинг ҳамкор оммавий ахборот воситаларида Шинжон ҳақида махсус саҳифалар чиқарди.2025 йилдан бошлаб эса булар қаторига Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги – ЎзА ҳам қўшилди.  

–ЎзА директори Абдусаид  Кўчимов билан мулоқотимиз ҳамкорлигимизга асос бўлди, – дейди Хитой Янгиликлар агентлиги Шинжон филиали директори Ли Дэхуа.

CNS ҳамкорлари  рўйхатига ЎзА логотипини ўрнатиш маросими тантанали равишда ўтди. Унда Туркия ва Марказий Осиё давлатларидан 21 та оммавий ахборот воситаси вакиллари ҳам иштирок этди.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзА Хитойнинг Янгиликлар агентлиги ҳамкорлари қаторида