Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми мажлиси бўлиб ўтди. Унда судьялар, Бош прокурор, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, Конституциявий суд ва Судьялар ассоциацияси раислари, Сенат аъзолари, Омбудсман, Болалар омбудсмани вакиллари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ҳамда Судьялар олий кенгаши, Адвокатлар палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар иштирок этди.

Олий суд раиси Б.Исломов раислик қилган йиғилишда Олий суд пленумининг бир қатор қарорлари кўриб чиқилди.   

2022 йил 13 апрелдан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун кучга кирди. Янги қонун замонавий тўловга қобилиятсизлик институтининг ҳуқуқий асосларини белгилаб берди.   

Қонуннинг бир хил талқин этилишини таъминлаш, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишнинг барча иштирокчиларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида “Иқтисодий судлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги пленум қарори ишлаб чиқилди.   

Мажлисда қабул қилинган пленум қарорида суднинг вазифалари ишларнинг ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқилишини, тиклаш тартиб-таомилларининг фаол қўлланилишини, ҳуқуқларнинг суиистеъмол қилиниши (банкротлик ёки сохта банкротликни яшириш)ни бартараф этиш ва иш юритишнинг барча босқичларида процессуал адолатни таъминлашдан иборатлиги бўйича тушунтиришлар берилган.     

2024 йил 21 ноябрда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Шу асосда рақамли далиллар тушунчаси, рақамли далилларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, текшириш ва баҳолаш, уларни сақлаш, қайтариш ҳамда йўқ қилиш тартибини белгиловчи нормалар амалиётга киритилди.     

Шунга кўра, одил судловни амалга оширишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг тўғри татбиқ этилишини таъминлаш, судларда ягона амалиётни шакллантириш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори ишлаб чиқилди.   

Мажлисда қабул қилинган мазкур қарор суд ва тергов органлари томонидан рақамли далилларни тўғри ва қонуний тарзда қўллаш тартибини белгилаш ҳамда рақамли ва электрон маълумотлар асосида мақбул ва номақбул далиллар тушунчасини янада кенгайтириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. 

2025 йил 9 апрелдаги “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун билан Оила кодексига қўшимча киритилди. Унга мувофиқ, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.   

Бундан ташқари, Уй-жой кодекси янги норма билан тўлдирилиб, унга биноан, турар жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда, суд тарафларнинг келишувига асосан, турар жой мулкдорининг ташаббусига кўра, турар жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни турар жой мулкдорига тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкин.   

Шу муносабат билан Оила ва Уй-жой кодексига киритилган янги нормаларни амалиётда қўллаш юзасидан “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши натижасида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги пленум қарори ишлаб чиқилди.  

 [gallery-24006]

Қарор билан 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ва 2001 йил 14 сентябрдаги “Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги пленум қарорларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.   

Қабул қилинган қарордаги тушунтиришлар келгусида қонунчилик нормаларини тўғри ва бир хилда қўллашга хизмат қилиб, одил судловни амалга ошириш, адолатли қарорлар қабул қилиниши орқали хотин-қизлар ва мулкдорларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.   

Норгул Абдураимова, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий суд: тўловга қобилиятсизлик, далиллар мақбуллиги, оилавий муносабатлар билан боғлиқ қарорлар қабул қилинди