Самарқанд шаҳрида Олий таълим муассасаларининг битирувчилари учун “TalabaExpo – 2025” касб кўргазмаси ўтказилди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, “Ўзмиллийбанк” АЖ, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир “Келажакка қадам” дастури ва “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ташкил этилиб, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тўғри касб танлашларига кўмаклашиш, шунингдек, уларнинг истиқболли ғояларини амалга оширишлари учун зарур имкониятлар яратишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

[gallery-24003]

Кўргазманинг очилиш маросимида Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги, "Ўзмиллийбанк" АЖ, “Келажакка қадам” маркази ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги масъуллари, олийгоҳлар ректорлари сўзга чиқиб, олий таълим битирувчи-ёшларини касб-ҳунарга йўналтириш, бандлигини таъминлаш, илғор тадбиркорлик ва стартап ғояларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида яратилган шароитлар ҳақида тўхталиб ўтди.

– Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 февралда қабул қилинган “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг меҳнат бозорига интеграциясини кучайтириш, хусусий сектор ва тижорат банклари иштирокида кадрлар тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Миллий банк ҳамкорлигида “Келажакка қадам” дастури амалга оширилиши белгиланган, – деди “Келажакка қадам” маркази директори Элмурод Ҳошимов. – Дастурда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Республикамизнинг барча ҳудудларидаги олий таълим ташкилотларида “Келажакка қадам” марказлари ташкил этилди. Бу эса ҳар бир битирувчи талаба учун университет ҳудудидан чиқмаган ҳолда ўз бизнес ғоясини тайёр лойиҳага айлантириш ва молиялаштириш имкониятини яратди.  

“Келажакка қадам” дастуридаги устувор йўналишлар асосида битирувчиларнинг ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашишига кўмаклашиш мақсадида салоҳиятли иш берувчиларни жалб қилган ҳолда ҳудудлар ва соҳалар бўйича меҳнат ярмаркалари мунтазам ташкил этилмоқда. Олий таълим муассасалари битирувчи ва қуйи босқич талабалари ўртасида соҳалар бўйича очиқ танловлар ўтказилиб, ғолиб бўлган талабалар иш билан таъминланмоқда. Энг муҳими, ўз бизнес ғояларини амалга ошириш истагида бўлган битирувчи босқич талабалари учун банк томонидан бизнес ғоя тайёр лойиҳагача олиб борилиб, қулай шартларда молиялаштирилмоқда. Бунинг учун Миллий банк томонидан “Келажакка биринчи қадам”, “Келажак учун старт” ҳамда “Ёрқин келажак сари” янги кредит маҳсулотлари ишлаб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари шу йил 7 март куни хотин-қизлар билан учрашуви чоғида аёллар, жумладан, қизларни ўқитиш ва касб-ҳунар ўргатиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурган эди. Шу асосида Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилди. Ушбу кенгаш жойларда аёл тадбиркорларни қийнаётган ҳаётий муаммоларни ҳал қилиш бўйича тўғридан-тўғри парламент олдига масала қўйиш ваколатига эга бўлади. Бу йил маҳаллаларда аёллар тадбиркорлиги лойиҳалари учун қўшимча 3,3 триллион сўм ажратилиши белгиланди. Умуман бу йил касб-ҳунарга ўқитиш, ишли қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 2 миллион нафар аёлнинг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган.

Икки кун давом этган кўргазмада мамлакатимиздаги 300 га яқин йирик иш берувчи корхона ва тижорат банклари, Самарқанд вилоятидаги 20 га яқин олий ўқув юртидан 18 минг нафар талаба-ёшлар иштирок этди. Қувонарлиси, тадбирда нафақат Самарқанддаги, балки республикамизнинг бошқа ҳудудларидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган самарқандлик битирувчилар ва абитуриентлар қатнашди. Беш минг нафарга яқин битирувчилар иш берувчи ташкилотлар вакиллари билан суҳбатлашиб, маслаҳат ва тавсиялар олди. 2100 нафардан ортиқ битирувчининг эса иш жойи деярли аниқ бўлди.

– Компаниямизда 4 минг нафардан ортиқ ходим фаолият кўрсатади, – дейди тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “ZARAFSHON TEKSTIL” корхонаси кадрлар бўлими бошлиғи Шаҳноза Қаҳҳорова. – Корхонамизда иқтисодчи, бухгалтер, маркетинг йўналишлари бўйича мутахассисларга эҳтиёж бор. Айни пайтда 20 нафарга яқин ишчи-ходим учун бўш иш ўрни мавжуд. Иш сўраб келаётган олий ўқув юртларининг битирувчиларига компаниямиз учун зарур бўладиган мутахассисликлар ҳақида батафсил маълумот бериб, ишга жойлаштириш бўйича суҳбат ўтказяпмиз.

Кўргазма доирасида “Талаба – келажак” номли учрашувлар, мулоқотлар, семинар-тренинглар ва интерактив мастер-класслар ташкил этилди. Улар орқали ёшлар етук мутахассислар, иш берувчилар ва тадбиркорлардан ўз касбий йўналишларини белгилашда маслаҳатлар, тажрибалар ва йўл-йўриқлар олишди.

Тадбир доирасида бўлғуси тадбиркорлар ўз бизнес ғоя ва стартап лойиҳаларини тақдим этиш имкониятига эга бўлишди. Жумладан, 221 нафар талаба бизнес лойиҳасини тақдим этди ва улар тадбиркорликка йўналтирилди. Энг истиқболли ғоялар молиявий қўллаб-қувватланиб, тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилди.

– Ярмаркада ўзимни қизиқтирган бир қатор ташкилотлардаги бўш иш ўринлари ва имтиёзли кредитлар билан танишдим, – дейди пайариқлик Ойбек Сафаров. – Энди қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик фаолиятимни бошлаш билан бирга, ишлаб чиқариш корхонасида ҳам тажрибамни оширмоқчиман.

Кўргазма доирасида вилоятдаги олий таълим муассасалари ўз таълим дастурлари, қабул шартлари ва мавжуд имкониятлари билан қатнашчиларни таништиришди. Бу эса абитуриентларга ўз келажак таълим йўналишини онгли ва мақсадли равишда танлашга хизмат қилди. Икки кун давом этган тадбир доирасида маданий-кўнгилочар дастурлар ҳам ташкил этилди.

“TalabaExpo – 2025” кўргазмаси битирувчи ёшлар учун касбий йўналишини аниқлаш, меҳнат бозорида ўз ўрнини топиш ҳамда янги имкониятлар эшигини очишда муҳим пойдевор вазифасини ўтади.

Ғолиб ҲАСАНОВ,

Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзмиллийбанк" АЖ билан келажакка қадам