Мамлакатимизда курьерлик, яъни маҳсулот ёки товарни етказиб бериш хизмати ривожланиб бормоқда. Шу боис, ушбу хизматни тартибга солишга қаратилган ҳужжат қабул қилинди.

Адлия вазирлиги томонидан “Электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.  

Низом электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.

Унга кўра, курьер тадбиркор ҳамда етказиб бериш хизмати операторлари билан меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида товарларни етказиб берувчи жисмоний шахс, шу жумладан, ўзини ўзи банд қилган шахс ҳисобланади.

Етказиб бериш хизмати операторлари ва курьерлар, шартномада назарда тутилган бўлса, харидорлардан товар ёки етказиб бериш хизматлари учун тўловларни қабул қилишга ҳақли.  

Бунда, назорат-касса техникасини мажбурий қўллаш ёки электрон ёхуд қоғоз шаклида чек (квитанция) тақдим этилиши лозим.  

Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда транспорт воситалари ва термоконтейнерларнинг тоза ҳамда соз ҳолатда бўлиши, мунтазам ювилиши ва дезинфекция қилинишига амал қилиш лозим.

Курьерга товарнинг қадоғини ўзбошимчалик билан очиш, харидорларнинг шахсий маълумотлари ва етказиб берилаётган товар ҳақидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилиши мумкин эмас. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия вазирлиги: курьерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди